Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига бош мураббий тайинланди
16 янв 2023 16:48
Янгиликлар
Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига бош мураббий тайинланди
Россиялик мутахассис Игорь Черевченко "Истиқлол" клуби бош мураббийига айланди.
Қайд этилишича, мутахассис Душанбега бориб, жамоа бошқарувини ўз қўлига олган. У билан 1 йиллик шартнома тузилди.
"Бошқа вариантлар ҳам бор эди, лекин мен Тожикистонни афзал кўрдим", – деди Черевченко.
Россияда мураббий сифатида ишлаган Игорь Черевченко Москванинг "Локомотив", Калининграднинг "Балтика", Туланинг "Арсенал" ва Москва вилоятининг "Химки" клубларини бошқарган. "Локомотив" билан 2014/2015 йилги мавсумда Россия Кубогини қўлга киритган.
"Истиқлол" – Тожикистоннинг 11 карра чемпиони, 9 карра Тожикистон Кубоги соҳиби, Тожикистон Суперкубогининг 10 карра соҳиби. Клуб кетма-кет тўққиз мавсумдан бери мамлакат чемпионлигини қўлга киритиб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар