UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  3 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  1 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  3 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

Тожикистоннинг 8 карра чемпиони "Истиқлол" ҳақида Янгиликлар

Тожикистоннинг 8 карра чемпиони "Истиқлол" ҳақида

Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида Ўзбекистон вице-чемпиони, Тошкентнинг "Локомотив" клуби Тожикистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби "Истиқлол" клуби билан ўйнайди.

Душанбенинг "Истиқлол" клуби 2019 йилги мавсумни 21та ўйинда 51 очко тўплаб, чемпионликка эришди. Жамоа охирги олти йилда Тожикистон чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда.

Мазкур клуб Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. ОФК кубогида эса 2015 ва 2017 йилларда финалга қадар етиб борган.

"Истиқлол" 2019 йил Тожикистон кубоги финалида "Регар-ТадАз" клуби билан тўқнаш келган. Асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилгач ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган. Унда 4:2 ҳисобида зафар қучган "Истиқлол" саккизинчи марта мамлакат кубоги соҳибига айланди. Бу Тожикистон клублари учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

Жамоани яқин кунларга қадар Алишер Тўхтаев бошқариб келаётган эди. У бир неча йиллардан буён клубда ишлаб келмоқда ва кетма-кет учинчи марта мавсум ўртасида жамоа бош мураббийига айланганди. Тўхтаев 2018 йилда Муҳсин Муҳаммадиев, 2019 йилда эса Ҳаким Фузайловнинг ўрнини эгаллаган эди. Бироқ ОФКга топширилган заявкада “Истиқлол” бош мураббийи Мубин Эргашев кўрсатилган. Яъни ўйинга яқин қолганида Эргашев жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.


Бугунги кунда жамоа юлдузи Алишер Жалилов ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2019 йилда Тожикистон чемпионатида 11та гол уришга эришди ва Тожикистонда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Жамоа посбони Рустам Ятимов мамлакатнинг энг яхши дарвозабони, Эҳсони Паншанбе энг яхши ярим ҳимоячиси, Шериддин Бобоев 16та гол билан Тожикистон чемпионатининг энг яхши тўпурари ва энг яхши ҳужумчиси бўлган эди.

Айни пайтда "Истиқлол" сафида уч нафар легионер бор. Сербиялик марказий ҳимоячи Марко Милични ўзбекистонлик мухлислар “Қўқон-1912”даги ўйинлари орқали яхши билишади. Бундан ташқари Тожикистон чемпиони ОЧЛ учун россиялик Виктор Свежов ҳамда украиналик Олексей Ларинни рўйхатдан ўтказган.

2019 йил бошида "Истиқлол" Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида АГМК билан ўйнаган эди. Олмалиқда кечган баҳсда "Истиқлол" 3:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Душанбеликлар янги мавсумга тайёргарликни 7 январь куни Сўғд вилоятида бошлашди. Куни икки маҳалдан машғулот ўтказган "Истиқлол" 9 январь куни Тошкентда "Қўқон-1912"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Тожикистон чемпиони сафида ягона голни Манучехр Жалилов урди. "Истиқлол" Тошкентда Ўзбекистони чемпиони "Пахтакор" клуби билан ҳам ўйин ўтказиши керак эди, бироқ кучли қор ёққани боис жамоалар ўйинни бекор қилишди.


"ИСТИҚЛОЛ" (Тожикистон)
Лақаби:
"Шерлар"
Ташкил топган сана: 2007 йил, ноябрь ойи
Уй стадиони: Республика Марказий стадиони
Сиғими: 24000 томошабин
Клуб президенти: Шохрух Саидзода
Бош мураббий: Мубин Эргашев
Клуб расмий сайти: fc-istiklol.tj
Техник ҳомий: Joma

Совринлари
Тожикистон чемпиони
- 8 марта
Тожикистон кубоги соҳиби - 8 марта
Тожикистон футбол Федерацияси кубоги соҳиби - 4 марта
Тожикистон Суперкубоги соҳиби - 7 марта
ОФК Президенти кубоги соҳиби - 1 марта


“Истиқлол”нинг ОЧЛ-2020 учун топширган заявкаси

1.Рустам Ятимов
2.Марко Милич (Сербия)
3.Давлатмир Табризи
5.Искандар Жалилов
6.Зоир Жўрабоев
7.Виктор Свежов (Россия)
10.Алишер Жалилов
11.Муҳаммаджон Раҳимов
12.Зиёвуддин Фузайлов
13.Рустам Соиров
14.Шериддин Бобоев
16.Дилшод Додобоев
17.Эҳсони Паншанбе
19.Хуршид Жўраев
21.Олексей Ларин (Украина)
23.Шаҳром Самиев
25.Саидмухтор Азимов
26.Шаҳзод Давлатов
27.Жамшед Раҳмонов
28.Салам Ашурмамадов
30.Муҳаммад Ҳакимзода
63.Манучехр Жалилов
70.Шаҳром Сулаймонов
99.Миршариф Камолов

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика