UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  104 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Тожикистонинг «Истиқлол» клубига янги бош мураббий тайинланди Янгиликлар

Тожикистонинг «Истиқлол» клубига янги бош мураббий тайинланди

Душанбенинг «Истиқлол» клуби раҳбарияти Виталий Левченкони бош мураббий этиб тайинлади.

Бугун клуб офисида Виталий Левченко билан 2020 йил охирига қадар шартнома имзоланди. Мураббий олдига клуб иштирок этадиган барча мусобақаларда энг олий мақсадлар қўйилган. «Истиқлол»да Виталий Григорьевичга Алишер Тўхтаев, Анвар Норқулов ва дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиев ёрдам беради.

Виталий Григорьевич Левченко – 1972 йилнинг 23 март куни Хўжандда туғилган. Футболчи сифатида Украинанинг «Динамо» ва ЦСКА, Симферополнинг «Таврия», Россиянинг «Волгарь» (Астрахань), «Спартак» (Кострома), «Динамо» (Ставрополь), «Урал» (Екатеринбург) ва Хитойнинг «Чаньчунь Ятай» клубларида тўп тепган. Тожикистон терма жамоаси сафида 10та ўйин ўтказган.

Украинанинг «Княжа» (Борисполь вилояти), «Еднисть» (Чернигов вилояти), «Десна» (Чернигов) клубларида Украина ёшлар терма жамоаси ёрдамчиси, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси, «Баркчи» ва Россиянинг «Крилья Советов» (Самара) клубларида ишлаган. Левченконинг сўнгги клуби «Хўжанд» клуби бўлган эди.

Таъкидлаш лозимки, Левченкода ПРО лицензияси йўқлиги боис Осиё чемпионлар лигасида жамоанинг расмий бош мураббийи Мубин Эргашев эди. Левченко шу йилнинг сентябрь ойида ПРО лицензияси учун ўқишни бошлайди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика