

Бугун олган маълумотимизга кўра, Тожикистон ёшлар терма жамоаси ва «Вахш» кулуби футболси бўлган Умeджон Шарипов «Машъал» жамоасии йиғинига келиши кутилмоқда. Фаолияти давомида, Душанбенинг «Истиқлол» ҳамда «Вахш» жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи 26 январь куни «Газчилар» сафига келиб қўшилади ва машғулотларда иштирок этади. Анча ёш бўлган Шарипов қўшни юрт футболида яхшигина танилиб улгурган.
У Тожикистоннинг турли хил ёш тоифадаги терма жамоаларида фаолият кўрсатган. Ажаб эмас янги мавсумда жамоамиз сафида қўшниларимиз ҳам тўп тепиб қолишса.




