Тожикистон клуби президенти йиллик маошини коронавирусга қарши кураш учун хайрия қилди
05 май 2020 20:55
Янгиликлар
Тожикистон клуби президенти йиллик маошини коронавирусга қарши кураш учун хайрия қилди
Бу ҳақда, Тожикистон футбол федерацияси (ТФФ) расмий сайти хабар бермоқда.
“Истиқлол” (Душанбе) раҳбари ҳамда ТФФ ижроия қўмитаси аъзоси Шохрух Саидзода ўзининг бир йиллик маошини коронавирусга қарши кураш учун хайрия қилишга қарор қилган.
Клуб президенти ушбу маблағни республикада пандемиянинг олдини олиш учун ташкил этилган фонд ҳисоб рақамига ўтказиб берди.
Аввалроқ, коронавирус туфайли Тожикистонда оммавий тадбирлар ва футбол мусобақалари тўхтатилгани ҳақда хабар бергандик.
5 май ҳолатига кўра, мамлакатда 293 нафар фуқорода COVID-19 инфекцияси аниқланди. Улардан 5 нафари эса оламдан кўз юмди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар