UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт — "CAFA Nations Cup 2023”, Ўзбекистон ва гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида Янгиликлар

Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт — "CAFA Nations Cup 2023”, Ўзбекистон ва гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида

Теглар :  Петар Сегрт
Тожикистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup 2023” турнирига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда олиб боряпти.

Петар Сегрт шогирдлари илк турда Туркманистон билан беллашади. Тайёргарлик жараёнлари ва мусобақадаги рақиблар ҳақида Тожикистон бош мураббийига юзландик. 


- Жаноб мураббий дастлаб мусобақага тайёргарлик ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Тайёргарлик доим режа асосида ва яхши кетаётганди. Лекин бироз тушунмовчилик бўлди, очиғи нима бўлганини билмайман. Ҳали қаерда машғулот ўтказишимиз номаълум бўлиб турганди. Футболчиларим қуёшда туриб қолишди. (Тушунтириш: Тожикистон терма жамоаси кеча машғулот учун "Бунёдкор" академиясига қарашли 7 майдонга келган, у ерда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси машғулот ўтаётгани боис, маълум вақтдан сўнг Тожикистонга академия майдонларидан бошқаси тақдим қилинган). 

- Гуруҳдаги рақибларни қанчалик ўргандингиз? Ўзбекистон, Туркманистонни ўрганиш қийин бўлмаган бўлса керак?

- Айни вақтда биз учун энг қийин рақиб Туркманистон бўлиб турибди. Чунки биринчи бўлиб уларга қарши тўп тепамиз.  Уммон ва Ўзбекистонни ҳам осон жамоа демаган бўлардим. Биринчи учрашув доим қийин бўлади. Туркманистон мусобақадаги илк рақибимиз. Уммон ва Ўзбекистон албатта гуруҳ фаворитлари. ФИФА рейтингини олиб қараганда улар юқорида. Бугунги вақтда фақат Туркманистонни ўйлаяпмиз. Бу учрашув тугагач қолган рақибларга эътибор қаратамиз. Туркманистон биздаги маълумотларга қараганда жуда яхши тайёргарлик кўрган. Россияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказганини биламиз. Уларда барча футболчилар жамланган. Бизда ундай эмас. Футболчилар ихтиёримизга бирин-кетин етиб келишмоқда. Мазкур ҳолатни тўғри қабул қилишимиз керак. Чунки ФИФА кунлари 12 июнь санасидан бошланади. Битта ўйин орқали ҳар қандай рақибга муаммо туғдира оламиз. 

- Ўзбекистон билан "Navruz Cup" мусобақасида ҳам тўқнаш келган эдинглар. Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоасида ўзгаришларни сездингизми?

- Ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётганини айтишим мумкин. Ўтган сафар учрашганимизда Сречко Катанец билан гаплашиш насиб қилганди. Сизларда ёшлар, болалар футболида потенциал юқори. Сўнгги 5 йилликда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ёшлар, ўсмирлар терма жамоалари Осиёда Япония, Кореяга тенглаша олади. Эътиборга молик жиҳати ўзбек футболи инфратузилмаси, майдонлари, шароитлар яхши даражада. Бизда эса ресурслар чекланган. Тожикистонда Ўзбекистонга нисбатан аҳоли ҳам кам. Рақибларга қарши нимадир қилишимиз мумкин. Сўзим давомида ўзбекистонлик одамларнинг самимийлигини айтмасам бўлмайди. Ўзбекистонга иккинчи ташрифим. Наманганда меҳмондўстлик руҳида кутиб олишгани ёдимда. Тошкентда ҳам бизни дўстона ва илиқ руҳда қабул қилишди. Оддий одамлар кўчаларда, меҳмонхонада доим ёрдам беришга ҳаракат қилади. Бундан жуда хурсандман. 

- Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган тожикистонлик футболчиларнинг ҳолати сизни қониқтиряптими? Чунки уларда ўйин амалиёти ҳар хил...

- Ҳар бир мураббий ўз футболчисининг клубида 90 дақиқа ўйнашини истайди. Начора вазият шундай. Таркибимизда Болгария, Туркия, Грузия чемпионатларида легионерларимиз бор. Ўзбекистон чемпионати кучли. Ҳаммаси юқори даражада. Ўзбекистон футбол ассоциациясида жуда яхши раҳбарият ишлаяпти. Бу ёшлар терма жамоасида ўз мевасини берди. Тожикистон фаолиятимдаги 4 терма жамоа. Шундай экан кимни қандай солиштиришни биламан. Якуний сўзим шуки, Ўзбекистонни жуда яхши келажак кутяпти. Бўлғусида сизларга омад тилайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика