Тоҳир Шамситдинов кечирилди
02 авг 2015 09:25
Янгиликлар
Тоҳир Шамситдинов кечирилди
Мавсум арафасида олимпия терма жамоаси сафида қилган хатти-ҳаракати учун ҳимоячимиз Тоҳир Шамситдинов бир йил давомида футбол ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум этилганди.
Футболчи қилган ишидан пушаймон бўлиб, тушкун ҳолатга тушиб қолганди. Қолаверса, Тоҳирни йўқлигида жамоамиз ҳимояси ҳам кучсизланиб қолганди. Айнан шу сабабли клубимиз ҳимоячини авф этишни сўраб Ўзбекистон Футбол Федерациясига мурожаат қилганди. Шу билан биргаликда Шамситдинов йўл қўйган хатоси учун узр сўраб, кечиришларини сўраганди. Вазиятни ўрганиб чиққан ЎФФ якунда Шамситдинов фойдасига қарор қабул қилди. Демак, Тоҳир иккинчи даврада жамоамиз сафида майдонга тушадиган бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Федерациямиз президенти Мираброр Усмоновга клубимиз ва минглаб наманганлик мухлислар номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар