UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" Қирғизистон кубоги соҳиби бўлди Янгиликлар

Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" Қирғизистон кубоги соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик футболчи Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" жамоаси Қирғизистон кубогида зафар қучди.

Финалда "Абдиш - Ата"га қарши майдонга чиққан ўшликлар 36-дақиқада Инкум томонидан урилга ягона гол эвазига ғалаба қозонди ва бош совринга эга чиқди. Ушбу учрашувда "Алай" таркибида ҳамюртимиз Тимур Талипов фаол ҳаракат қилди ва жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшди. Финал ўйинидан сўнг Тимур Талипов сайтимизга ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Ички чемпионатда натижамиз яхши бўлмагани сабабли кубок баҳсига жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Жамоадаги кўп футболчилар пандемия сабаб яхши ҳолатда эмасди. Лекин, кубокда ғолиб чиқиб ўз мақсадимизга эришдик. Барча жамоалар кубокни олишга муносиб ўйин кўрсатди. Омад биз томонда бўлди. Жамоамиз 2013 йилдан Қирғизистон кубогида ғолиб чиқа олмаётганди. Шу сабабли биздан барча ғалабани кутди. Пандемия нафақат футболга балки, барча спорт турларига ўз таъсирини ўтказди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик кўришимиз ва тикланишимиз қийин кечди. Барча йиғинларда тайёргарликни бошидан бошлашга мажбур бўлдик. Мухлисларсиз ўйнаш икки ҳисса қийинчилик туғдирди",- дейди Тимур Талипов.  



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика