UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  0 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  42 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6

Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва Қирғиз Республикаси олимпия терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг Ўзбекистон олимпия термаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин керак эди. Иккала жамоага ҳам. Биз бу ўйинга зўриқиш билан келдик. Лекин, ўйин яхши бўлди. Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ёшларни ҳам кўздан кечириб олдим. Қаердадир муаммолар бор, буларни устида ишлаймиз. Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва куч керак.

- Ҳусайн Норчаев жамоага қўшилиб кета олмагандек туюлди...

- Ҳусайн ўз жамоасида анчадан бери ўйин амалиётисиз қолмоқда. У ҳозир тонусда эмас. Бу нарсага сабаб шу. Ҳусайннинг потенциалини яхши биламиз. Футболчи ўйнаб туриши керак. Бугун хаво ҳам анча иссиқ бўлди. Буни ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

- Жуда кўп ротация қилмоқдасиз. Лекин асосий таркиб охирги ўйинларига тайёр деб ўйлайсизми?

- Бунга ўртоқлик ўйинлари керак. Текширяпмиз, кўздан кечиряпмиз. Охирги паллаларда энг кучлиларни танлаб оламиз. Ҳар бир ўйинчининг потенциалини тахминан биламиз. Бу йиғинлар ҳам шу сабаб керак. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика