UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  1 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  2 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  5 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  26 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16

Тимур Кападзе: "Пахтакор"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Пахтакор"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик"

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

- Авваламбор, янги мавсум бошлангани билан барчани табриклайман! Ўйлайманки, мавсум ҳар тарафлама яхши ўтади. "Пахтакор"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик. Уч очко билан йигитларимизни табриклайман. Бу бизга келгуси ўйинларда куч бағишлайди. 

- "Пахтакор"га устунликни сақлаб қолиш қийин бўлди, айниқса, 2-бўлимда...

- "Пахтакор" кучли жамоа. Албатта, қаердадир хато қилдик ва улгурмаган вазиятларимиз бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам қулай имкониятлар юзага келди. Шунга қарамасдан, охиригача бардош бера олдик ва ғалаба қозондик.

- Биринчи бўлим якунлангач, Мирсаидов ва Турғунбоевга нима дедингиз?

- Майдон ичидаги нарса майдон ташқарисига чиқмаслиги керак. Бир-биридан хафа бўлмаслиги учун уларни яраштириб қўйдим.

- "Олимпик" кўпинча узоқ масофадан гол ўтказиб юборади. Бу муаммо қачон ҳал бўлади деб ўйлайсиз?

- Йигитлар ҳали ёш. Бу бўйича иш олиб бориляпти. Албатта, бундай ҳолатлар учраб туради. Стандартга келсак, ўйинларда учраб турадиган ҳолат саналади. Иккинчи гол содир бўлган вазиятни эса қайта кўриб чиқамиз ва дарвозабонлар мураббийининг фикрини ҳам тинглаймиз.

- Раҳбарият жамоага алоҳида мақсад қўйганми?

- Биз ҳар доим юқори мақсадларни кўзлаймиз. Шунга яраша иш олиб борамиз, якунда натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади.

- Жасур Жалолиддинов прессингларда унчалик қатнашмаслигини инобатга олсак, "Олимпик" унга мослашадими ёки у "Олимпик"ками?     

- Жасурни ҳаммамиз яхши биламиз. У ўз ўйинини кўрсатса, жамоага фойда келтиради. У ҳам жамоага, жамоа ҳам унга мослашиши лозим. Жасур жисмоний тарафдан кучайиб боради деган умиддаман. 2-3 турдан кейин умуман бошқа Жасурни кўрамиз деб ўйлайман. 

- Жалолиддиновни янги позицияда ўйнатдингизми?

- У ўз вазифасини тўлиқ бажара олди. Жасурнинг ўзига хос хислатлари бор. Биз бундан фойдаланишимиз жоиз. Жалолиддинов терма жамоанинг ҳам етакчиларидан бири саналади. У майдонда маълум вазифаларни бажарди.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика