UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  0 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  3 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  8 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  0 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  2 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  5 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  6 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  16 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15 22:09АПЛ. "Манчестер Сити" ниҳоят йирик ғалаба қайд этди. "Челси" эса охирги дақиқаларда ғалабани бой берди ва бошқа натижалар  7 21:56Расман: Икром Алибоев – "Нефтчи" футболчиси!  9 21:41Ҳусанов "Ланс"нинг "Тулуза"га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади. Нега?  4

Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ"

Осиё ўйинлари 1/2 финалидан ўрин олган Корея Республикаси — Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Илк навбатда, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Сабаби, улар яхши ҳаракат қилди. Ғалаба учун тайёргарлик кўрдик. Корея кучли жамоа эканлигини билардик. Шунга қарамасдан, шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хатога йўл қўйишимиз оқибатида голлар ўтказиб юбордик. Биринчиси стандартдан эди, иккинчисида ўзимиз хато қилдик. Кореядек жамоа бундай хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлим бу ҳолатдан чиқишга ҳаракат қилдик, бироқ уддасидан чиқолмадик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бугунги баҳсни таҳлил қиламиз. 

Футболда эмоция бўлиши табиий. Бунинг ҳам меъёри бор ва ундан четга чиқмаслик керак. Бугунги учрашувдаги қизил карточка ҳакам билан тортишиш оқибатида олинмади, бу жазо курашлар учун берилди. Корея шундоқ ҳам кучли жамоа ва уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ. Лекин аввалги ўйинда бўлгани сингари бугун ҳам улар тўқнашувларда майдон узра кўп маротаба ётиб олишди. Бизнинг фойдамизга эса ҳакам ҳуштак чалмади. Ҳеч ким бу ерга ютқазгани келмайди. Шогирдларим ҳали ёш, бу нарсани секин-секин тушуниб боради", — деди ўзбекистонлик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Гонгконг билан беллашади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика