UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  4 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  5

Тимур Кападзе кечаги конференция бўйича таассуротлари билан ўртоқлашди Янгиликлар

Тимур Кападзе кечаги конференция бўйича таассуротлари билан ўртоқлашди

Кеча Anhor.uz сайти ташаббуси билан Тошкентдаги "Radisson BLU" меҳмонхонасининг конференциялар залида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва жаҳон тажрибаси" мавзусида конференция ташкил этилди.

Ушбу тадбирда икки нафар россиялик мутахассис, шунингдек ўзимиздан бир қатор футбол фахрийлари, мураббийлар, ОАВ ходимлари ҳамда футбол кишилари иштирок этишди. Биз тадбирда қатнашганлардан бири "Локомотив" сардори Тимур Кападзе билан боғланиб, бир нечта саволга жавоб олдик. 

- Кеча бўлиб ўтган конференцияда сиз ҳам иштирок этдингиз. Бундан қандай хабар топдингиз? 
- Конференция бўлиб ўтишидан бир кун олдин хабардор бўлдим. "Локомотив" мураббийлар штабига яқинда келиб қўшилган Андрей Фёдоров бир кун олдин мен билан жамоамиз бош мураббийи Андрей Микляевга Россиядан футбол мутахассислари келгани ҳамда футбол ҳақида маъруза қилишлари, бу тадбирга бизлар ҳам таклиф қилинганимизни айтди. Шунда мен конференция мавзуси билан қизиқдим. Фёдоров мавзу асосан футбол тўғрисида бўлиши, футболни ривожлантириш учун нималар қилиш кераклиги, шунингдек болалар футболи ҳақида ҳам гаплар айтилади дегандан кейин иштирок этиш мен учун ҳам қизиқ туюлди. 

- Таассуротлар қандай? 
- Энди таассуротларга келадиган бўлсам, Россиядан келган мутахассисларни эшитдик, қолаверса ўзимизнинг футбол фахрийларимиз, мураббийлар, ОАВ ходимлари ва футболга алоқадор кишилар билан учрашдик. Умумуан олганда, яхши таасурот қолди. Менга шунингдек, Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаевнинг ўзбек спорти борасидаги маърузаси маъқул келди. Тўғри, ўзбек футболида муаммолар кўп, аммо Мираброр Усмонов раҳбарлигида футболимиз янги босқичга чиқди деб бемалол айта оламан. Буни эсдан чиқариш керак эмас. Олдинлари кўп жойларда стадионлар бир аҳволда эди, қолаверса болалар футболига ҳам катта эътибор қаратилмасди. Лекин охирги йилларда кўп стадионлар қайта таъмирланиб, баъзи жойларда янгитдан қурилиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, болалар футболига бўлган эътибор кучайди. 

- Anhor.uz сайтида бир қатор футбол фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга резолюция (қарор) жўнатгани ҳақида хабар чиқди. Ва рўйхатдагилар орасида сиз ҳам борсиз. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Тўғрисини айтсам, мен қўйган имзо тадбирнинг бошида бўлди ва унинг резолюция (қарор) эканлигини билмаган ҳолда бизнинг мураббийлар имзо чекаётганда мен ҳам қўл қўйдим. Мен бу нима қоғоз деб сўраганимда, шу конференцияда иштирок этганингиз учун деган жавобни олдим. Бор гап шу. 

Х.Холиқов суҳбатлашди. 


Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика