UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  28 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  7 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  4 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  9 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  10 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

Тимур Кападзе: "Футболчилар келажакдан кўра ҳозир хато қилгани фойдалироқ" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Футболчилар келажакдан кўра ҳозир хато қилгани фойдалироқ"

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган 3-тур доирасидаги Кувайт - Ўзбекистон (1:5) учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббий Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда ғалаба билан барчани табриклайман. Ҳар бир ўйинда келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Турнирдаги учта ўйин бизга катта тажриба берди. Биринчи учрашув қийин бўлди. Рақиб ҳам кучли жамоа эди, дея оламан. Лекин ўша баҳсдан тўғри хулоса чиқардик. Камчиликларни бартараф этдик. Учта терма жамоа ҳам турли тактикада ўйнади. Даражаси турлича.  Бир томондан биз учун қизиқарли кечди. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрландик. Кувайтнинг қарши ҳужуми кучли эканлини билардик. Ҳужумда ўйнасакда, ҳимояни эсдан чиқармаслигимиз талаб этилганди. Ҳимоячилар тайёр туриши керак эди. Биринчи бўлимда рақиб майдонида ўйин кечди",- дейди Тимур Кападзе. 


- Ушбу мусобақа терма жамоамиз учун расмий мақомга эга эмас, муҳимлилик даражасини ҳам юқори, деб бўлмасди. Шунинг учун футболчилар босимсиз эркин ўйнай олди. Агарда саралаш биз учун ҳақиқий расмий тарзда ўтганида ўйинчилар шундай бемалол ҳаракат қила олармиди?

- Нима бўлганда ҳам уйда, мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепар эдик. Шундай экан табиийки, босим катта бўлади. Тўғри бизда хотиржамлик бор эди. Мағлубият биз учун ярашмасди. Имкониятни бериб қўйсак ҳам кучли бўлиб қайтишимиз керак. Балки учрашувлар расмий тарзда ўтганида босим бундан юқори бўларди, деб ўйлайман. Турнирда ишонч томондан, руҳий жиҳатдан янада кучли бўлдик. 

- Илк ўйинда ва бугун дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Ушбу муаммони қандай бартараф этиш мумкин?

-  Мусобақада 3та дарвозабонга ҳам имконият бердим. Уларни текшириб олдик. Тўғри камчилик бор. Чунки улар айни ўсаётган пайти. Ишлашда давом этамиз. Яхши тўп тепган ўйинимизни ҳам хатоларини кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Футболчилар келажакда қўпол хато қилгандан кўра ҳозир шуни ама фойдалироқ. Чунки ўсиш жараёнида хатосини кўриб таҳлил қилади, унинг устида ишлайди. Дарвозабоннинг ягона хатоси голга айланади. Одатда ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар оддий узатмаларда хато қилса кўзга ташланмайди.  

- Кейинги режалар қандай? 

- Режамиз мавсумни яхши битириб олиш. Кейинги йил бизни уйда яхши мусобақа кутяпти. Декабрда ўтказишимиз керак бўлган йиғинимиз бор. Кўрамиз Туркия, ёки БААда  халқаро турнир бўлса, шу орқали тайёргарлик кўрамиз. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. 

- Саралашда қай даражада асосий таркибни аниқлаб олдингиз?

- Мен учун ҳаммаси бир хил. Дейлик Хожиматни анчадан бери чақирмагандим. Миллий терма жамоага жалб қилинаётганди. Бу сафар уни таклиф қилдик. Хожиматдек футболчи ҳар бир жамоага керак. Селекция яна давом этади. Битта футболчи ўсишдан тўхтаса ўрнига бошқаси чақирилади. Буни ўзларига ҳам таъкидлайман. Йигитлар тўхтаб қолиши керак эмас. Хатоларини ҳаммаси яхши билади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика