UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  791 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бугундан ишга киришди. Мутахассис ЎФА матбуот хизматига қисқача интервью берди.

"Биринчи ўринда Сречко Катанецга соғлик тилайман. Соғлик доим биринчи ўринда туради. Кеча раҳбарият томонидан мени номзодим тасдиқланди. Терма жамоа бегона эмас. Бу либосда кўп йиллар майдонда тўп тепганман, мураббий, ёрдамчи мураббий бўлганман. Мен учун терма жамоа ҳар доим устун туради. Биз аскармиз. Олдимиздаги вазифани бажаришимиз керак. Мураббийлар штаби, футболчилар билан гаплашдик. Март ойида ФИФА кунларидаги 2 та муҳим учрашувга яхши тайёргарлик кўрамиз, чунки оз муддат қолди. Энг асосийси ҳамма соғ бўлсин, яхши формада келсин. Олдимизда ҳал қилувчи ўйинлар кутиб турибди. Албатта, босим, қийин пайт. Ўйлайманки, ҳаммаси жойида бўлади. Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ. Футболчиларнинг маҳорати, кучи етади. Мухлисларнинг дуолари, қўллаб-қувватлаши ҳам керак. Бу нарсага фақат биргаликда эришишимиз мумкин",- дейди Тимур Кападзе.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика