UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  0 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  2 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  5 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4

Тимур Кападзе: "Барчани чемпионлик билан табриклайман" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Барчани чемпионлик билан табриклайман"

Бугун олий лигамизнинг 29-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (1:1).
Ушбу баҳс "қалдирғочлар"ни чемпионликдан маҳрум қилди ва "Локомотив" муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Ушбу ўйиндан сўнг "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор барча жамоадошларимни ва "Локомотив" жамоаси раҳбариятини муддатидан аввал қўлга киритилган илк чемпионлик билан табриклайман. Биз бугунги баҳсда "Бунёдкор"дан бундай натижа қайд этишини кутмагандик. Бундай совғага биз йўқ демаймиз. Пешқадамлигимиз давомий бўлсин. Ҳар бир жамоада чемпион бўлишни ўзига яраша гашти бор. "Нефтчи", "Пахтакор", "Бунёдкор" жамоаларида бош совринни қўлга киритгандим.

Мана энди "Локомотив" таркибида ҳам чемпионликни қўлга киритдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Мана шу жамоаларда қўлга киритган совринларимда менга ёрдам берган барча жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. "Локомотив" таркибида чемпион бўлдим, бу мен учун ҳам жамоадошларим учун ҳам катта бахт. Клубимиздаги айрим футболчилар илк бор чемпионлик нашидасини суришмоқда, яна кимдир аввал ҳам бундай бахтга мушарраф бўлган. Раҳбариятимиз томонидан бизга берилган ишонч ва имкониятлар йўққа чиқарилмаганидан хурсандман. Жамоадаги йигитларнинг кайфияти аъло даражада.

"Бунёдкор" билан "Навбаҳор"нинг ўйинидан сўнг барча футболчилар ўз ҳиссиётларини яшира олмади. Чемпион бўлиш катта бахт. Бир сўз билан айтганда жуда ҳам зўр кайфиятдамиз. Мана шундай кайфият билан эртанги ўйинда ҳам ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз", - дейди "Локомотив" клуби футболчиси Тимур Кападзе

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика