UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  2 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  4 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  5 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  28 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2

Тимур Кападзе: "Афғонистон терма жамоаси ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Афғонистон терма жамоаси ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади"

U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон U-23 термаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди.

"Саралаш босқичи бошлангани билан барчани табриклайман! Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўришга тўғри келди, лекин шунга қарамай, учта ўйинни яхши ўтказамиз ва қониқарли натижага эришамиз. Эртанги учрашув Афғонистон терма жамоасига қарши. Ушбу терма жамоа ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади. Нима бўлишидан қатъи назар эртага ғалаба қозонамиз деган умиддаман", – деди олимпиячилар устози.

- Футболчиларнинг эртанги учрашувга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Улар "рақибимиз Афғонистон-ку", дея, руҳий томонлама бемалол ўйнашмайдими?

- Фикримча, руҳият томонлама ҳаммаси жойида. Афғонистонда ҳам футбол ривожланиб бормоқда. Афғонистон ёшлар терма жамоаси CAFA турнирларида иштирок этиб келмоқда, терма жамоаси эса ёзда бўлиб ўтган CAFA кубогида кичик интрига ярата олди. Афғонистонлик кўп футболчилар Эрон чемпионатида тўп тепишади. Эртанги ўйинга тайёрмиз деб айта оламан.

- Легионерлар ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Энг аввало, барча легионерларимиз соғ-саломат. Улар терма жамоага бироз кеч қўшилишди. Бир нечта футболчимиз кеча машғулотларга қўшилди. Вақт кам, бироқ легионерларимизнинг даражасига шубҳа қилмайман. Улар тез киришиб кета олишади. Бизни учта ўйин кутиб турибди ва табиийки ротация қиламиз ва барчага имконият берамиз.

- Легионер футболчиларнинг ўз клубларига кам ўйин амалиётига эга бўлаётганини ҳисобга олсак, маҳаллий футболчиларимиз билан солиштирганда ўйин ритмида фарқ сезилиб қолмайдими?

- Бу жиҳатни албатта ҳисобга оламиз. Кўриб чиқамиз ва қараймиз. Терма жамоада барча футболчи бор кучи билан ўйнаши керак. Ушбу ҳолат терма жамоамиз ўйинига таъсир ўтказмайди деган умиддаман.

- Учрашувларни "Жар" стадионида ўтказиш сизнинг таклифингизмиди ёки ЎФАнинг?

- Бу масала келишилган ҳолатда ҳал этилди. Ҳозирги кунда майдонларимизда муаммолар бор. "Жар"да эса бундай муаммо йўқ. "Бунёдкор" стадионида ҳам ўйнасак бўлар эди, лекин биз анча аввал "Жар"да ўйнашимизни ҳал этиб бўлгандик. Ягона муаммо стадионнинг сиғимида бўлиши мумкин.

Шу тариқа, матбуот анжумани якунланди. Тез орада бошқа терма вакиллари иштирокида кечган саваол-жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.  

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика