UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  26 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9

Тим Кэхилл ўзининг хайрлашув учрашувида 5 дақиқа тўп тепади Янгиликлар

Тим Кэхилл ўзининг хайрлашув учрашувида 5 дақиқа тўп тепади

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд ярим ҳимоячи Тим Кэхиллнинг хайрлашув учрашувида футболчига кўп ўйин вақти бермоқчи эмас.

Эртага, 20 ноябрь куни австралияликлар Ливанга қарши баҳс ўтказишади, бу 38 ёшли футболчи учун миллий жамоадаги сўнггиси бўлади. Кэхилл терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида ЖЧ-2018дан сўнг эълон қилган эди.

"Ўйиннинг 85 дақиқаси натижага қаратилган бўлади. Биз учун ўртоқлик ўйини деган тушунча йўқ. Сўнгги беш дақиқани Тиммига бағишлаш мумкин" - дейди Арнольд.

Кэхилл 2004 йилдан бери Австралия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У ҳозиргача миллий жамоа сафида 107та учрашувда майдонга тушиб, 50та гол уришга муваффақ бўлди. У фаолияти давомида "Эвертон", "Миллуолл", "Нью-Йорк Ред Буллз", "Шанхай Шеньхуа", "Ханчжоу Гринтаун" ва "Мельбрун Сити" шарафини ҳимоя қилган. Айни дамда у Ҳиндистоннинг "Жамшидпур" клубида тўп тепади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика