UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Мората "Челси"да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  1 19:36Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "B" гуруҳи 1-тур натижалари + ФОТО  0 19:12Breaking: "Ювентус" Бернардески борасида келишувга эришди  2 19:08«Локомотив» ҳужумчиси рус тилидан имтиҳон топширади  5 18:57Назорат учрашуви. "НБУ-Осиё" - "Қизилқум" 0:0. ФОТО   3 18:53«Ливерпуль» 80 млн евро эвазига «РБ Лейпциг» футболчисини сотиб олади  7 18:47Расман: Курт Зума клубини ўзгартирди (фото)  5 18:27Петр Чех "Арсенал" футболчиларига кубокни кўтармасликни айтди (ВИДЕО)  5 18:17Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?  37 17:28Тошкент клубларидан бирига ливанлик футболчи келадими?  12 16:49ЛаЛига. Биринчи турда "Реал" ва "Барселона" қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  10 16:35Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 16:33ЛаЛигага қуръа ташланди. "Эл-классико" баҳслари қачон бўлиб ўтади?  16 16:28"Бухоро" кеча машғулот ўтказди. ФОТО  17 16:20Моуриньо: "Манчестер Сити"га қарши ўйин - яхши машғулот бўлди"  3

17 июл 12:41
Янгиликлар

Тиаго Безерра: “Пахтакор” лойиҳасининг жиддий экани ўзига жалб қилди”

“Пахтакор” тарихида Фабиано Андерсон ва Фабио Пинтодан кейин учинчи бразилиялик футболчига айланган Тиаго Безерра айни кунларда жамоамиз билан иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Унинг клубимизга келиб қўшилгандан сўнг биринчи интервьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Тиаго, Тошкент ва “Пахтакор” хусусида нима дея оласиз?

- Тўлақонли таассуротга эга бўлиб улгурмадим, аммо барчаси жуда яхши кетмоқда. Машғулотларга киришдик. Ҳозир ҳеч кимга осон эмас. Тайёргарлик даврида жиддий тер тўкиш талаб этилади. Жамоадошларим билан бирга янги мураббий қўл остида машғулотларда қатнашяпмиз. Бу ерда барча бир-бирига нисбатан жуда илиқ муносабатда. Машғулотлар ўтказиш учун қулай шароитлар яратилган.

Ўзбекистон ҳақида бу ерга келишдан аввал жуда кўп маълумот билмасдим, аммо таклиф тушиши билан клуб ва мамлакатни интернет орқали ўрганишга киришдим. Ривалдо ва Сколарининг бу ерда ишлаганини эшитгандим. Тошкент чиройли ва қулай шаҳар эканини кўриб турибман. “Пахтакор” эса катта тарихга эга катта клуб эканидан хабар топдим.

Клуб ва жамоадагилар янги муҳитга мослашишга ёрдам беришга ҳаракат қилишяпти. Ҳеч ким ёрдамини аямайди. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман.

- Музокаралар қандай кечди?

- Бразилияда таътилда эканимда менежерим менга Ўзбекистондан таклиф бўлаётгани ҳақида айтди. Олдимда бошқа вариантлар ҳам бор эди. Биринчи навбатда “Пахтакор”да янги лойиҳанинг жиддийлиги ва узоқ муддатга мўлжаллангани эътиборимни тортди. Қолаверса, янги мамлакатда ярим ёки бир йил ўйнашни истамасдим. Бундай кўчиб ўтишлар оилам учун қулай эмас. Музокаралар жараёнида клуб олдига катта вазифалар қўйилгани таъкидланди. Қолаверса, Туркияда ишлаган Шота Арвеладзени яхши биламан. Шу сабабли “Пахтакор” билан шартнома имзолашга розилик билдирдим.


- Якуний қарорга келишдан олдин ким билан маслаҳатлашдингиз?

- Менежерим ва оила аъзоларим билан. Қувайт ва Саудия Арабистонида ярим йилдан ўйнаганман. Шу сабабли узоқроқ муддат мобайнида тўп тепадиган бирор клубда ўйнашни истаётгандим. Таклифларни ўрганишда шунга эътибор қаратдим. Бирор жойда узоқроқ вақт давомида ўйнасам, бу оилам учун ҳам фойдали бўлади.

- Болалигингиз ҳақида айтиб берсангиз. Профессионал футболга йўлингиз қандай бошланган?

- Бразилиядаги барча болалар сингари футбол ўйнаб катта бўлганман. Отам ва акам ҳам футболга жуда қизиқишган. Улар туфайли мен футболчига айланганман. Отам мени машғулотларга олиб борарди. У бунинг учун бор кучини сарфлаган. Профессионал футболга кириб келишимда оиламнинг ҳиссаси энг катта бўлган. Шу тариқа аста-секин улғайиб, катта футболгача бўлган йўлни босиб ўтдим.

- Илк жамоангиз Бельгиянинг “Ла Лувьер” клуби бўлган. 18 ёшда қай тариқа у ерга бориб қолгансиз?

- Бир агент бир неча нафар футболчини Европа клубларига кўрикка олиб борган. Мен Бельгияга, кимнидир Германия ёки бошқа давлатга. У ерда бир ойдан кўпроқ вақт машқ қилдим ва кейин шартнома таклиф қилишди. Энди ўйнашни бошлаган пайтимда жамоада келишилган ўйинлар бўйича можаро юзага келди. Клубни қуйи дивизионга тушириб юборишди. Кейин Туркиядан таклиф тушди. У ерда “Олтой” ва “Карсияка” клубларида ўйнадим. Сўнг Бразилияга қайтиб, “Васко Де Гама” билан 5 йиллик келишув туздим. Шундан кейин турли клубларда ижарада ўйнашга мажбур бўлдим. Тез-тез клуб алмаштирдим. Ниҳоят, бу муддат тугагач, эркин агент сифатида жамоалар танладим. Саудия Арабистони ва Туркиядан сўнг “Пахтакор”га келдим.


- Туркиянинг турли клубларида турли мавсумларда ўйнагансиз. Бунинг сабаби нимада?

- Менга бу мамлакат маъқул бўлган. Турк тилини ўрганиб олдим. Натижада у ерда яшаш қулай ҳолатга айланди. Оилам учун ҳам учиб келиш осон эди. Натижада катта маош олмасам ҳам ушбу юрт жамоаларида тўп тепишни афзал билдим. Ҳозир ўғлим ҳам турк билини ўрганмоқда.

- Турк ва ўзбек бир-бирига жуда ўхшаш эканини биласизми?

- Ҳа, буни келган пайтимдаёқ сездим. Жамоадошларим ўзаро суҳбатлашаётган пайтда ҳам уларни озроқ тушундим. Бу менга қулайлик туғдирмоқда. Аста-секинлик билан ўзбек тилини ҳам ўрганиб бораман. Бу жамоа ичида ҳам қўл келиши аниқ.

- Ўзбекистонда нималарни ўрганяпсиз? Маданият, тарих ёки бошқа нарса?

- Машғулотлардан бўш чоғимда сайр қилган ҳолда маҳаллий одамлар билан мулоқот қилишга уриняпман. Аста-секин улар билан суҳбатлашиб, турли нарсалар борасида маълумотга эга бўлишга интиламан. Ўзинг ўйнаётган мамлакат маданияти, анъаналари ва тарихи ҳақида билиб бориш зарур.


- “Пахтакор”даги мақсадларингиз қандай?

- Жамоага янги амалга оширилаётган лойиҳада ёрдам беришни хоҳлайман. Клуб раҳбарияти барча зарур шароитларни яратиб бермоқда. Бу мавсум чемпионлик учун имкониятимиз юқори эмас, буни тан олиш керак. Аммо Чемпионлар лигасида иштирок этишга имкон берувчи иккинчи поғонани эгаллашга интиламиз. Ярим мавсум мобайнида кучайиб борсак, кейинги йил барчасини бошидан бошлаймиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда бўлади. Навбатдаги мавсумда чемпионликни нишонлашни истаймиз. Замонавий қарашларга эга мураббий бошчилигида бунинг учун дастлабки қадамларни ташлаяпмиз.

- Мухлисларга нима дейишни хоҳлардингиз?

- Улардан стадионга кўпроқ келиш ва бизни қўллаб туришни сўраган бўлардим. Клуб узоқ муддатли лойиҳага киришган. Ишқибозларга натижа ва чиройли футбол муҳим, буни биламан. Клуб ва жамоадаги ҳар бир ходим ёки футболчи жиддий тер тўкмоқда. Биз уларни хурсанд этиш учун бор кучимиз билан уринамиз. Биргаликда ажойиб ғалабаларни нишонлаймиз деб умид қиламан.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

+11   
17 июл 13:05:11
-Sarick- *ManUtd* [Pakhtakor]
Безерра Сен Пахтакорга келишингдан аввал рақобат бўлади деб айтмаганмиди? Ахир Бизда Нафақат Биз бутун Дунёда Йагона бўлган Хужимчи бор 1млн евролик Монқа Бу СЕРГЕЕВ!
+11   
17 июл 12:44:04
Man UTD vs BARCA
биздагилар доим ковун туширишади. 77-ракамни таништириб 44-уйнаб юрибди
+5   
17 июл 12:50:52
mamunur
Сенгаям Пахтакоргаям омад.Асосийси 1-2 ой ичида янги жамоани шакиллантириб олиши керак Арвеладзе.Бу кийин иш,лекин уддаласа булади.
+4   
17 июл 13:43:32
Bek_Akmalov
Аста-секинлик билан ўзбек тилини ҳам ўрганиб бораман. _-------------------------Койил бизни 15 йилдан бери узбек тилида кушик айтиб юрган халигача узбек тилини билмайди
+3   
18 июл 07:28:15
-Sarick- *ManUtd* [Pakhtakor]
Toshkent N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizga o'xshagan "muxlis"lar klubga orqa qilib ketgan bir paytda bu bola Paxtakor akademiyasidan chiqib hozirgacha 70 ga yaqin gol urib qo'ygan. Klub uchun mexnati singan bola.
Тупурдум Унақа Болларга Агар Сеергевни Назарда Тутаюткан булсез
+3   
17 июл 15:59:22
-Sarick- *ManUtd* [Pakhtakor]
Toshkent N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rostanam Paxtakorri muxlisimisan? Yo' o'zindan yasavoldimi?
Узур Дустим Асабизни Бузган булсам Пахтакор Мухлисиман лекин Сеергев Мухлиси эмасманда
+3   
17 июл 14:13:35
Chorsu_Qoratosh
Paxtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
osiyo chempionlar ligasida yutiwini hohlemiz wunda O`zbekiston futboliga hammani etibori owadi
Manimcha juda qiyin ish. Tevez, Guarinlari bilan Shanxay Shenxua xatto grux bosqichiga chiqomadi.
Aleks Tesheyra, Ramireslari bilan boshqa Xitoy klubi gruxdan chiqolmadi.
Oskar, Xalk, Elkesson va murabbiy A.V.Boash bilan SIPG xali chempionlikga 80% xam ishonishmayabdi....
Paxtakor OCHLda chempion bölishiga butun vujudim bilan rozi bölaman, lekon chempionlikdan boshqa natija bölsa murabbiy, raxbariyat yoki futbolchilarni ayblash kerakmas dimoqchiman. Qanchalik tan olish qiyin bölsa xam Osiyo futboli avvalgidan qiyoslaganda xozir keskin rivojlangan
+2   
17 июл 15:51:50
Toshkent N1
-Sarick- *ManUtd* [Pakhtakor] фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Безерра Сен Пахтакорга келишингдан аввал рақобат бўлади деб айтмаганмиди? Ахир Бизда Нафақат Биз бутун Дунёда Йагона бўлган Хужимчи бор 1млн евролик Монқа Бу СЕРГЕЕВ!
Rostanam Paxtakorri muxlisimisan?
Yo' o'zindan yasavoldimi?
+2   
17 июл 15:13:01
safo78
Пахтакор учун хурсандмиз.
Хар холда узимизда булса хам ракобат кучаяди.
+2   
17 июл 14:07:11
Bayern the best
Сенам айтмайсанми Пахтакорда уйнаш мени орзуим эди деб
+2   
17 июл 13:33:49
Abduvoris
Man UTD vs BARCA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
биздагилар доим ковун туширишади. 77-ракамни таништириб 44-уйнаб юрибди
Manimcha yengi forma kiysa kere 2 davradan, ushanda 77 raqamda oynasa kerak
+2   
17 июл 12:51:13
mamunur
Сенгаям Пахтакоргаям омад.Асосийси 1-2 ой ичида янги жамоани шакиллантириб олиши керак Арвеладзе.Бу кийин иш,лекин уддаласа булади.
+1   
17 июл 17:57:50
Toshkent N1
-Sarick- *ManUtd* [Pakhtakor] фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узур Дустим Асабизни Бузган булсам Пахтакор Мухлисиман лекин Сеергев Мухлиси эмасманда
Sizga o'xshagan "muxlis"lar klubga orqa qilib ketgan bir paytda bu bola Paxtakor akademiyasidan chiqib hozirgacha 70 ga yaqin gol urib qo'ygan.
Klub uchun mexnati singan bola.
+1   
17 июл 15:50:19
Toshkent N1
Fabio Pinto olingani esimda juda texnikali o'yinchi edi.Lekin juda qisqa vaqt o'ynagan.
Tiagoga omad.Yarim yil davomida bir biriga ko'nikib ketsa keyingi mavsumdan OCHL uchun yanayam tarkib kuchaytirilar.
+1   
17 июл 15:22:22
adidas
Салом, мени блоклашган эди нимагалигини билмадим. Сукинмадим, хакоратламадим, емон фикр колдирмадим. Ха майли хаммамизга инсоф берсин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  146
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
"Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди "Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида...  65
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг