Тиаго Алькантара: «Гвардиола билан «Барселона» фалсафасини унутишимиз керак»

Narzulla Saydullayev
22 дек 2013, 11:37
«Бавария» ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида «Ража Касабланка» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.
«Клублар ўртасидаги мундиал биз учун осон бўлмади. Бу ерда барча қитъалардан келган чемпионлар келишган. «Бавария» совринни жуда қийинчилик билан қўлга киритди.

Гвардиола билан «Барселона» фалсафасини унутишимиз керак, сабаби немис футболи жуда ҳам бошқача. «Бавария» яхши ўйнамоқда, аммо идеал футбол намойиш этаётганимиз йўқ», – дейди Алькантара.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru