UZ

Тезкор! Осиё Кубоги-2023 Хитойда ўтказилмайди Янгиликлар

Тезкор! Осиё Кубоги-2023 Хитойда ўтказилмайди

Осиё футбол конфедерацияси 2023 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогини Хитойдан кўчирди.

Xитой Халқ Республикаси 2019 йилнинг 5 июнида Парижда бўлиб ўтган ОФКнинг навбатдан ташқари конгрессида Осиё Кубоги-2023нинг мезбони сифатида танланган эди.

24 жамоа иштирокидаги мусобақа 2023 йилнинг 16 июнидан 16 июлига қадар Хитойнинг 10та шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.

COVID-19 пандемияси сабаб навбатдаги Осиё Кубоги Хитойда ўтказилмайдиган бўлди.

Осиё Кубоги-2023ни ўтказиш бўйича янгиликлар тафсилотлари ОФК томонидан эълон қилинади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика