UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  1 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  6 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0

ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин Янгиликлар

ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин

“Ал-Ҳилол” ОЧЛ 5-тури доирасида “Шаҳр Ходро”га қарши бугун ўйнаши керак.

Бироқ, саудияликлар топширган охирги тест натижаларига кўра, жамоада коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди. Аниқроғи, жамоанинг 10 нафар аъзоси инфекцияни юқтириб олган. Улардан уч нафари футболчи, қолганлари эса клуб раҳбарияти вакиллари. Шу сабаб, “Ал-Ҳилол” бўлажак баҳсни қолдиришни сўраб ОФКга мурожаат қилди. Бироқ, мусобақа протоколига кўра, бу мумкин эмас ва саудияликлар мусобақани ё давом эттириши ё бўлмаса ўз иштирокини муддатидан олдин якунлашига тўғри келади.

Шу каби ҳолат “Ал-Ваҳда” (БАА) билан юз берган ва уларнинг мусобақани қайд этган натижалари нолга тенглаштирилганди.

Бугун “Ал-Ҳилол” таркибига ёшлар жамоасидан 2 ўйинчи ва 1 дарвозабон келиши керак эди. Бизга маълум бўлишича, ҳозирда саудияликлар таркибида 13 футболчи соғлом ҳамда уларнинг 2 нафари захирада дарвозабони. 

Агар “Ал-Ҳилол” мусобақадаги иштирокини якунлайдиган бўлса, у ҳолда “B” гуруҳидаги ҳолат қуйидагича бўлади:

1. "Пахтакор" – 6 очко

2. “Шабаб Ал-Аҳли” – 6 очко

3. “Шахр Ходро” – 0

Унга кўра, кейинги босқичга “Пахтакор” 1-ўрин билан иккинчи йўлланмага эса “Шабаб Ал-Аҳли” эга чиқади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Ал-Ҳилол”нинг етакчи футболчиси Бафетимби Гомисда COVID-19 аниқланган. Аввалроқ, Себастьян Жовинко ва Салим Ал Давсарининг таҳлиллари ҳам ижобий натижа бергани ҳақда хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, “Шаҳр Ходро” - “Ал-Ҳилол” баҳси Тошкент вақти билан бугун 20:00 га белгиланган. Мазкур гуруҳдан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви эса 23:00 да бошланади.

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика