Тез орада Эрон чемпионати қайта тикланади
17 май 2020 01:34
Янгиликлар
Тез орада Эрон чемпионати қайта тикланади
Рамазон ўйидан кейин футбол бўйича Эрон чемпионати баҳслари тикланади, деб хабар қилди Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги саҳифаси орқали.
"Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилган. Бу жуда жиддий баёнот ҳисобланади, чунки фақат бугун Эронда коронавирус инфекцияси билан касалланиш борасида 1757та янги ҳолат ва 35та ўлим ҳолати қайд қилинган.
Футбол чемпионати муқаддас Рамазон ойидан кейин тикланади, аммо ўйинлар бўш стадионларда ўтказилади, деди Руҳоний.
Мамлакат президенти бу ҳақда гапирса, демак, футбол Эронда муҳим сиёсий аҳамиятга эга ва расмийлар чемпиноатни қайта бошлаш орқали фуқароларнинг кайфиятини кўтармоқчи.
Бир ярим ой ичида мамлакат чемпионатининг якуний 9та тур баҳслари ўтказилиши режалаштирилмоқда", - дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар