UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  8 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Термиздаги ўйин назоратчиси жанжал қаердан келиб чиққанини маълум қилди Янгиликлар

Термиздаги ўйин назоратчиси жанжал қаердан келиб чиққанини маълум қилди

Кеча Термиз шаҳрида бўлиб ўтган биринчи лиганинг "Сурхон" - "Андижон" ўйинида 8 нафар футболчи майдондан четлатилди.

Қизиғи, ҳамма қизил карточкалар 90+4-дақиқада кўрсатилди. Бош ҳакам ҳар икки жамоанинг тўрттадан ўйинчисини майдондан четлатди.

Мана шу баҳсда шаҳрисабзлик таниқли назоратчи Шамил ака Жумаев ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлади. Биз Шамил ака билан боғланиб ўйинда юз берган воқеани ўрганишга ҳаракат қилдик.

- Ассалому Алайкум, Шамил ака яхшимисиз?
- Раҳмат, Худога шукур яхшиман.

- Шамил ака, кеча бўлиб ўтган биринчи лиганинг "Сурхон" - "Андижон" баҳсида сиз ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишладингиз. Бу ўйинда нима воқеа юз берди?

- Иккита жамоа футболчилари ўйин охирларида тўрттадан қизил карточка олишди. Бу ҳақда учрашув протоколида ҳам кўрсатилган.

- Нима бўлди ўзи жанжалми?

- Ҳа, футболчилар ўзларини бошқара олишмай қолишди. Иккала жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Натижада жанжал келиб чиқди.


- Жанжални ким бошлади?
- Жанжални андижонлик футболчи бошлади.

- 90-дақиқада "Андижон" футболчиси гол ургач, ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Ҳаммаси шундан кейин бошландими?

- Йўқ, голдан кейин эмас. Голдан сўнг ўйин яна давом эттирилди. Ҳакам тўхталишлар учун олти дақиқа қўшди. Майдон марказидаги қўполликдан сўнг жанжал бошланиб кетди. Бу пайтда 90+4-дақиқа ўтиб бораётганди.

- Демак, ўйин тугашига икки дақиқа қолганида юз берган. Ундан кейин ўйин тўхтатилдими?

- Қизил карточкалар берилганидан кейин ҳам учрашув икки дақиқа давом эттирилди. Баҳс якунига етгач, футболчилар бир-бирларининг қўлини сиқиб қўйишди. Ҳеч ким ортиқча иш қилмади.

Хайрулла Холиқов ёзиб олди.

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика