UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  1 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  3 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  4 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1

Терма жамоалар тарихидаги энг ёш футболчи 15 ёшли руминиялик Энес Сали ҳақида қизиқарли ҳикоя Янгиликлар

Терма жамоалар тарихидаги энг ёш футболчи 15 ёшли руминиялик Энес Сали ҳақида қизиқарли ҳикоя

У бир йил давомида "Барселона"да машғулот ўтказди ҳамда халқаро мусобақада иштирок этиш учун уч мамлакатдан бирини танлади

Руминия терма жамоаси бош мураббийи Мирел Рэдой кутилмаганда Исландия ва Лихтенштейнга қарши ўйинлар учун "Фарул"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси 15 ёшли Энес Салини чақирди. Энес олий лигадаги дебютини фақат жорий мавсумда ўтказди: еттита ўйинда майдонга тушди (233 дақиқа) ва ҳатто рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди ҳамда асосий дивизион тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.

Шундан сўнг футболчи терма жамоа сафида дебют қилди! У Лихтенштейнга қарши баҳснинг 82-дақиқасида захирадан майдонга тушди: бу вақтда унинг жамоаси 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди, у ўйинга қўшилгач, руминияликлар иккинчи голни уришди. Бу натижа уларнинг плей-оффга йўл олишига ёрдам беролмади, чунки Шимолий Македония параллел ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳда иккинчи поғонани ўзиники қилиб олди, бироқ  Сали рекорд соҳиби бўлди - у терма жамоаларнинг расмий ўйинлари тарихидаги энг ёш футболчига айланди. Йигитча майдонга тушганда атиги 15 ёшу 264 кунлик эди.

Европаликларнинг ҳеч бири олдин расмий ўйинларда бундай кўрсаткич қайд этмаган, фақат Мартин Эдегор ўртоқлик ўйинида Норвегия терма жамоаси таркибида 15 ёшу 254 кунлик вақтида майдонга тушган, лекин у дастлабки расмий ўйинини 15 ёшу 300 кунлигида ўтказган.

***

Энеснинг биографияси жуда қизиқ. У Канадада дунёга келган, ота-онаси турк ҳамда улар Руминияда тўғилиб ўсган. Энес бу давлатлар ичидан истагани танлаши мумкин эди, гарчи у Туркия терма жамоаси томонидан жуда кўп таклиф қилинган бўлса ҳам, Руминия вариантида қолди.

Сали футболни Канадада, "Вудбриж Страйкерс" клубида бошлаган. 2017 йилда уни "Барселона" скаутлари пайқаб қолишган, бироқ Энеснинг "Ла Мациа"даги саргузаштлари бор-йўғи бир йил давом этди, бунга ФИФА томонидан 18 ёшгача бўлган хорижлик футболчиларни рўйхатдан ўтказишдаги чеклов сабаб бўлди. Эҳтимол, у бироз улғайгач, Каталонияга кўчиб ўтар.

2019 йилда Энес Руминияга қайтиб келди ва бу ерда "Фарул" учун футболчи етиштириб берадиган Георге Хаджи футбол академиясига қўшилди. Футболчининг отаси билан музокараларни Георгенинг шахсан ўзи олиб борди - афсонавий руминиялик футболчида ёш Салининг ўйинлари улкан таассурот қолдирганди.

Футболчи Руминия терма жамоаси спорт директори Лучан Синмэртянни ҳам қойил қолдирди: 

"Бир қарашда бу йигитчанинг фазилатларига қойил қолдим. Бу ёшда тўпга бундай юқори даражада эгалик қиладиган ўйинчи жуда кам учрайди. Фақатгина буюк футболчиларгина ушбу ёшда шундай муваффақиятга эришадилар.

Унинг келажаги буюк. Агар мураббийлар ва Энеснинг оиласи унинг ривожланишига шароит ҳозир қилса, биз ажойиб фантастик футболчига эга бўламиз"


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика