Терим Туркия термаси билан шартномани 2020 йигача узайтирди

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2013, 13:17
Туркия терма жамоаси бош мураббийи Фотих Терим амалдаги шартномасини 2020 йилгача узайтирди.
Шу йилнинг августида 60 ёшли мутахассис фаолияти давомида учинчи марта Туркия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди.

"Биз мураббий билан янги етти йиллик шартнома имзоладик. Мақсадимиз - барча йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиш".

"Шунинг учун ҳам Терим билан шартномани узайтириш ҳақида қарор қабул қилинди. Уни кўндириш эса осон бўлди", деди Туркия Футбол Федерацияси президенти Йилдирим Демирорен..

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru