Тен Хаг "Барселона"га қарши ўйин ҳақида: "Ўз ўйинимиздан завқ олдим"

Mirjalol Normatov
19 фев 2023, 16:29
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Европа Лигасида "Барселона"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

16 февраль куни томонлар "Камп Ноу"да баҳс олиб борди ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Жавоб ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади.

- МЮ "Камп Ноу"да кўп куч йўқотди. Бу "Лестер"га қарши ўйинга таъсир қилмайдими?

- Ўша куни зўр ўйин кўрсатдик. Ўйинимиздан завқ олдим. Жамоам жуда яхши ўйнади. Балки керакли натижага эришгандирмиз, аммо ҳали ишни якунлаганимиз йўқ. "Олд Траффорд"да барчаси ҳал бўлади. Бу табиий, бироқ ҳозир эътибор "Лестер"га қарши ўйинга қаратилган.

- "Барселона"га қарши ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборган футболчилар "Лестер" билан ўйинда майдонга қайтадими?

- Лисандро Мартинес ва Марсель Забитцер дисквалфикацияни ўтаб, таркибга қайтади. Улар жамоанинг муҳим футболчиларидан. Улар таркибдами, демак, бу яхши. Улар якшанба кунги ўйинда жамоани кучайтиради, - деди тен Хаг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›