Темурхўжа Абдухолиқов: "Чорак финалда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ эди"
09 июн 2016 14:55
Янгиликлар
Темурхўжа Абдухолиқов: "Чорак финалда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ эди"
Бугун ОЧЛ-2016 чорак финалига қуръа ташланганидан хабарингиз бор.
Унга кўра Ўзбекистоннинг "Локомотив" клуби БААнинг "Ал Айн" клубига қарши ўйнайдиган бўлди. Биз қуръа маросимидан сўнг "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Чорак финалга қуръа ташланганидан хабарим бор, - деб гап бошлади Темурхўжа Абдухолиқов. - Бу босқичда БААнинг "Ал Айн" клубига қарши ўйнаймиз. Бунгача бу жамоага қарши майдонга тушмаганман. Тўғрисини айтсам бу босқичда барча клублар ўзига яраша кучли. Шу боис ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ эди. Ўйинга 2 ой вақт бор. Унгача рақибни ўрганиб, яхши тайёргарлик кўрамиз.
- "Ал Айн" сафида кучли легионерлар ва Осиёнинг энг кучли футболчиларидан бири Умар Абдулраҳмон бор...
- "Ал Ҳилол"да ҳам кучли футболчилар ва номлар бор эди. Жамоавий ўйин намойиш этиб бу клубни мағлуб этдик.
- Дастлабки баҳс БААда бўлиб ўтади. Бу "Локо"га қанчалик ёрдам беради?
- Биринчи сафарда ёки уйда ўйнашнинг у қадар катта фарқи йўқ. Фақат шуни биламанки август ойида БААда ҳаво жуда иссиқ бўлади. Қийналишимиз аниқ.
- Сўнгги савол, сизнингча ОЧЛда узоқроққача бориши учун "Локомотив" ёзда таркибини кучайтириши керакми?
- Бу савол мураббийлар штабига берилса тўғри бўларди. Шахсий фикримча шу таркиб билан шу ергача келдикми, ундан кейин ҳам шу таркиб билан ўйнашга кучимиз етади деб ўйлайман.
Нарзулла Сайдуллаев

Фикрлар