

"Тадбир аъло даражада ўтди. Биринчи шоуни ташкил этганлар ва унда иштирок этган барчага раҳмат айтаман. Барчамиз ҳам савоб иш қилишни истаймиз. Ҳасанжон соғайиб кетишини тилаб қоламан, умри узоқ бўлсин. Йиғилган маблағ ўз йўлига, бугунги тадбир орқали Ҳасанжон руҳан ва маънан хурсанд бўлди деб ўйлайман. Бугун натижа иккинчи даражали бўлди. Асосийси мухлисларга ёқадиган шоу бўлди", - дейди Темур Кападзе.




