Темур Кападзе "Локомотив"нинг 450-голи муаллифи

Narzulla Saydullayev
1 окт 2015, 12:58
Кеча олий лиганинг 24-турида "Локомотив" клуби ўз майдонида "Олмалиқ"ни 4:1 ҳисобида таслим қилди.

Учрашувдан олдин "Локомотив"нинг олий лигадаги голлари сони 447та эди. Темур Кападзе томонидан урилган учинчи гол "темирйўлчилар" учун олий лигадаги юбилей 450-гол бўлди. 

Маълумот учун, кеча "Локо" олий лигада ўзининг юбилей 300-учрашувини ўтказди. Ҳозирга қадар жамоа 134та ғалаба ва 61та дуранг қайд этган. 105 марта имкониятни бой берган. 451та гол уриб 379та тўп ўтказиб юборган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›