UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  1 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  5 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  8 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   7 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21

Темур Кападзе: "Декабрь ойи кўп нарсага ойдинлик киритади" Янгиликлар

Темур Кападзе: "Декабрь ойи кўп нарсага ойдинлик киритади"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Кечаги машғулотлардан сўнг биз терма жамоамиз рекордчиси Темур Кападзе билан суҳбатлашдик.
Кападзе, Баҳрайн терма жамоасига қарши энг кўп учрашув ўтказган футболчимиз ҳисобланади. Бугунги ўйин, унинг ҳисобидаги тўққизинчиси бўлиши мумкин.

- Жисмоний ҳолатингиз қандай? Тошкентда бўлган охирги ўйиндаги тонусни сақлаб қола олдингизми?
- Ўйлайманки, Баҳрайн билан ўйинга барча тайёр. Бу жамоага қарши бир неча марта ҳал қилувчи ўйинлар ўтказганмиз. Тўғри, балки об-ҳаво таъсирида ўйин тезлиги у қадар юқори бўлмаслиги мумкин. Лекин бу биз учун синов, сабаби январь ойида Австралияда иссиқ бўлади. Ўртоқлик учрашувлари футболчиларнинг ўзаро тушуниши учун жуда керак.

- Янги Зеландияга қарши ниманинг эвазига бунчалик зўр ўйнадик деб ўйлайсиз?
- Сабаби бу таркиб анчадан буён йиғилмаётганди. Бир-биримизни анча соғиниб қолгандик. Бундан ташқари, мухлислар олдида қарзимиз бор эди, ЖЧга чиқа олмаганимиздан кейин яхши ўйин намойиш этишимиз керак эди. Қолаверса, эски ўйинларни унутишимиз керак эди. Биласиз, вақт ўтган сари барча яралар битади.

- Олдин кўпинча ҳимояда ўйнардик. Энди эса биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳужумкор ўйин намойиш этаяпмиз. Бу қанчалик қийин ёки осон?
- Энг яхши ҳимоя - бу ҳужум. Сиз қанча кўп ҳужум қилсангиз, тўп жарима майдончангиз ичидан шунча узоқда бўлади. Аммо футбол фақат ҳужумдан иборат бўлмайди. Рақибга қараб ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнашимиз керак. Янги Зеландияга қарши баҳсда тўлиқ куч билан ҳужумга ўтмадик. Улар ҳам олдинга ўтди, ўша вазиятларда ҳимояландик ҳам. Балансни ушлаб тура олишимиз керак. Ўз пайтида Австралия бизни жазолаган эди. Аслида Янги Зелландия билан ҳам тўлиқ ҳужумкор ўйин қилмадик, шунчаки тўғри ўйнадик.

- Австралиядаги Осиё Кубогидан олдин сўнгги тайёргарликлардан бири кетмоқда. Айни пайтда жамоа неча фоизга тайёр?
- Ҳозир барча ўз клуби сафида ўйнамоқда. Кўпчилик футболчилар яхши формада. Энг муҳим ҳолат декабрь ойида бўлади. Ўша пайтда яхши формага чиқиб олсак январда оптимал ўйин намойиш этамиз. 2011 йилда Қатардаги қитъа чемпионатига ҳам деярли шундай тайёргарлик кўргандик. Формани йўқотиб қўймаслик учун қисқа танаффус бўлишини ҳаммамиз билиб турибмиз. Бизда сўнгги ўйин 9 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бир ҳафта уйда ҳордиқ чиқарсам керак. Аниқ дастур эса яқин кунларда маълум бўлади. Мусобақага оптимал ҳолатда бориш ўта муҳим.  Жароҳатдан ҳоли бўлишимиз керак, декабрь ойи кўп нарсага ойдинлик киритади.

- Декабрда кучли бўлмаган терма жамоаларга қарши ўйнаймиз. Нима деб ўйлайсиз, жиддий мусобақадан олдин кучли рақиблар билан ўйнаган яхшими ёки кучсизроқ жамоалар билан?
- Кучли рақиб бўлгани албатта яхши. Рақибингиз қанчалик кучли бўлса, камчилигингиз шунча кўп кўринади. Бу эса керак, боиси камчилик устида ишлаган тақдиримизда муваффақиятга эришишиз мумкин. Агар жароҳатни назарда тутаётган бўлсангиз, бу ҳолат ўша кучсиз рақиб билан баҳсда ҳам содир бўлиши мумкин. Ҳеч ким бундан суғурталанмаган.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика