UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  16 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2

Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда" Янгиликлар

Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"

Ла Лига президенти Карло Анчелоттининг гапларига жавоб қайтарди.

Аввалроқ, "Реал" мураббийи ҳакамлик билан боғлиқ воқеалар фонида Хавьер Тебасни "жуда кўп гапириш"да айблаганди. Хавьер Тебас эса Карло Анчелоттига жавоб қайтарди.

"Карло, ташкилотларнинг позициясини уларнинг раҳбарлари айтган сўз ёки қилган ишлари акс эттиради. "Реал" нолийверадиган клубга айланди деганда, мен айнан шуни назарда тутгандим. Уларнинг раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда: "мусобақа соҳталаштирилган" , "барча ҳакамлар "Реал"га қарши" ва ҳаказо. Ғалати, тўғрими?

Бундай мантиқ нафақат турнирга, балки сизни майдонда мағлуб қилган рақибга ҳурматсизлик ҳисобланади. Балки улар ростдан ҳам сиздан яхшироқ ўйнашгандир? "Реал Мадрид" айтаётган сўзлар миллионлаб мухлисларни ҳақорат қилиш саналади. 

Мен ёшлигимдан мадридизм билан нафас олганман. Ҳозирги "Реал" раҳбарияти олиб бораётган сиёсат биз ёшликда ўрганган қадриятларга мутлақо зид. 

Карло, афсуски, катта тажрибангни ҳисобга олган ҳолда сендан файдаланишяпти. 

"Реал"га алоқадорликни сотиб олиб бўлмайди. Бу ички ҳис. Баъзилар каби бу ҳисни тарқатиш ёки совға қилиб юборишни иложи йўқ", -деб ёзади Хавьер Тебас.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика