UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 17:10Суперлига. "Қизилқум" — "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:35"Ньюкасл" - "Арсенал". Кимлар асосий таркибда?  0 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  3 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  7 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  1 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  6 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   3 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  4 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   2

Тартиб-интизом қўмитаси "Сўғдиёна", "Андижон", "Бунёдкор" футболчиларини четлатди, U-19 чемпионатидаги шов-шувли ўйинга қарор чиқарди Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси "Сўғдиёна", "Андижон", "Бунёдкор" футболчиларини четлатди, U-19 чемпионатидаги шов-шувли ўйинга қарор чиқарди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Сўғдиёна” — “Андижон”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Андижон” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Ф. Соҳибжонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тўпиғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фарходжон Соҳибжоновга (Андижон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Сўғдиёна” — “Андижон”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги Учрашув якунлангандан сўнг, “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Э. Орифов бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани қайд қилинган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элёр Орифовга (Сўғдиёна) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик” — “Бунёдкор”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги “Олимпик” — “Бунёдкор” учрашувининг 8-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси С. Иззатов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини тўпиқ қисмини қасддан босиб олгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сухроб Иззатовга (Бунёдкор) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Металлург” — “Бухоро”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги “Металлург” — “Бухоро” учрашувининг 8-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси И. Шайқулов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Искандар Шайқуловга (Металлург) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Металлург” — “Бухоро”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги “Металлург” — “Бухоро” учрашувининг 39-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси М. Жўрабоев тўп учун курашиш вақтида оёғи билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Махмуд Жўрабоевга (Бухоро) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Про-лига

“Ғиждувон” — “Хоразм”

Про лиганинг 20-тури доирасидаги “Ғиждувон” — “Хоразм” учрашувининг 42-дақиқасида “Ғиждувон” футбол клуби футболчиси Б. Жўрақулов мушти билан рақиб ўйинчисини юз қисмига зарба берган учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бобур Жўрақуловга (Ғиждувон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Андижон SGS” — “Навбаҳор фарм”

Про лиганинг 21-тури доирасидаги “Андижон SGS” — “Навбаҳор фарм” учрашувининг 40-дақиқасида “Андижон SGS” футбол клуби футболчиси Ф. Зухриддинов бош қисми билан атайлаб рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ф. Зухриддиновга (Андижон SGS) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионати

“Металлург U-21” — “Бухоро U-21”

U-21 чемпионатининг 22-тури доирасидаги “Металлург U-21” — “Бухоро U-21” учрашувининг 45+1-дақиқасида “Бухоро U-21” жамоаси футболчиси Б. Тураев рақиб ўйинчисининг бўйин қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Беҳруз Тўраевга (Бухоро U-21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Биринчи лига Кубоги

“Жиззах” — “Пахтакор-79”

Биринчи лига Кубогининг 1-тури доирасидаги “Жиззах” — “Пахтакор-79” учрашувида “Пахтакор-79” жамоаси футболчиси Х. Матёқубов учрашув тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисини юз қисмига тўпни атайин тепгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хабибулла Матёқубовга (Пахтакор-79) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

U-19 чемпионати

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 35-дақиқасида “Андижон SGS U-19” жамоаси футболчиси Бекзодбек Сулаймонов ўйин тўхтатилган вақтда боши билан рақиб ўйинчисини юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилгани, майдондан чиқиб кетаётган вақтда рақиб ўйинчисини юз қисмига мушт билан зарба бергани, шунингдек майдонни тарк этиб кетаётган рақиб жамоа футболчисини юз қисмига мушт билан зарба бериб, бўғиб тажавузкор харакатлар қилгани, тартибсизликлар ва жанжалли вазиятларни вужудга келтиргани билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тегишли чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бекзодбек Сулаймоновга (Андижон SGS U-19) нисбатан ЎФА Интизом кодексининг 5,6., 5.45-бандининг “д”, “и”, “к”, “п”, “с” қисмларига асосан 2 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 35-дақиқасида “Андижон SGS U-19” жамоаси футболчиси Ш. Иминжонов ўйин тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисини тепиб ўзини тажовузкор тутганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шохрухмирзо Иминжоновга (Андижон SGS U-19) нисбатан 7 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 35-дақиқасида “Андижон SGS U-19” жамоаси футболчиси Р. Омонбоев ўйин тўхтатилган вақтда қўли билан рақиб ўйинчисига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Равшан Омонбоевга (Андижон SGS U-19) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 35-дақиқасида “Андижон SGS U-19” жамоаси дарвозабони Абдумўмин Нурмухаммадов ўйин тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисини тепиб, ўзини тажовузкор тутганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдумўмин Нурмухаммадовга (Андижон SGS U-19) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19”

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 35-дақиқасида “Андижон SGS U-19” жамоасидаги U-19 чемпионатининг 22-турида бош ҳакамнинг шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка олиб четлаштирилган, футболчиси Хожиакбар Қорабоев ўйин тўхтатилган вақтда майдон ташқарисидан майдонга тушиб, рақиб ўйинчисини юз қисмига мушт билан зарба бергани хамда ўзини тажовузкор тутгани ҳолати бўйича тегишли чора кўриш сўралган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хожиакбар Қорабоевга (Андижон SGS U-19) нисбатан 10 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 35-дақиқасида “Нефтчи U-19” жамоаси футболчиси Х. Умирзоқов ўйин тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчиси унга нисбатан ўзини тажовузкор тутиб, тепганидан сўнг Х. Умирзоқов ҳам унга жавобан қўли билан зарба бергани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хусанбой Умирзоқовга (Нефтчи U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 35-дақиқасида “Нефтчи U-19” жамоаси футболчиси Мартавали Турғунов ўйин тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисини тепиб, ўзини тажовузкор тутган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мартавали Турғуновга (Нефтчи U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Андижон SGS U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 35-дақиқасида “Андижон SGS U-19” жамоаси футболчиси Ш. Мухитдиннов ўйин тўхтатилган вақтда қўли билан рақиб ўйинчисига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шамшот Мухитдиновга (Андижон SGS U-19) нисбатан 5 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор U-19” — “Насаф U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Пахтакор U-19” — “Насаф U-19” учрашувининг 51-дақиқасида “Пахтакор U-19” жамоаси футболчиси Д. Ни рақиб ўйинчисининг бош қисмига қўлининг кафти билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Данила Нига (Пахтакор U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор U-19” — “Насаф U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Пахтакор U-19” — “Насаф U-19” учрашувининг 54-дақиқасида “Насаф U-19” жамоаси футболчиси Ж. Убайдуллаев тўп учун кураш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавохир Убайдуллаевга (Насаф U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон U-19” — “Олимпик U-19”

U-19 чемпионатининг 23-тури доирасидаги “Сурхон U-19” — “Олимпик U-19” учрашувининг 38-дақиқасида “Сурхон U-19” жамоаси футболчиси Д. Зоиров тўпсиз вазиятда атайлаб рақиб ўйинчисини тепганлиги ҳамда рақиб ўйинчиси шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Достон Зоировга (Сурхон U-19) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

U-19 чемпионатининг 21-тури доирасидаги “Бухоро U-19” — “Машъал U-19” учрашувининг 39-дақиқасида “Машъал U-19” жамоаси футболчиси С. Пармонқулов тўп учун курашиш вақтида қўлнинг тирсаги билан рақиб ўйинчисини юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Суҳробжон Пармонқуловга (Машъал U-19) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор фарм” — “Юниред”

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 16.27-бандида техник зонада тамаки ва бошқа турдаги маҳсулотларни чекиш тақиқланган бўлса-да, Про лиганинг 19-тури доирасидаги “Навбаҳор фарм” — “Юниред” учрашувида “Юниред” футбол клуби таҳлилчиси И. Жабборов техник зонада тамаки маҳсулотини чекканлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Илхом Жабборовга (Юниред) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор U-19” — “Бухоро U-19”

U-19 Чемпионатининг 24-тури доирасидаги “Навбаҳор U-19” — “Бухоро U-19” учрашуви ўтказилиши белгиланган кунда “Бухоро U-19” жамоаси мазкур учрашувга келмагани учун “Бухоро U-19” жамоасига техник мағлубият қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Бухоро” футбол клуби “Бухоро U-19” жамоасини мусобақа доирасидаги белгиланган учрашувдаги иштирокини таъминламагани учун футбол клубига нисбатан жарима интизом чорасини қўллаш белгиланди. ЎФА Интизом кодексининг 5.3-бандига асосан “Бухоро” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Футзал Олий лигаси

“Максам-Чирчиқ” — “Насаф футзал”

Футзал бўйича Олий лиганинг 1-тури доирасидаги “Максам-Чирчиқ” — “Насаф футзал” учрашувининг 40-дақиқасида “Насаф футзал” жамоасининг футболчиси Ж. Рахматуллаев бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жамшид Рахматуллаевга (Насаф футзал) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор футзал” — “Oil Star”

Футзал бўйича Олий лиганинг 1-тури доирасидаги “Пахтакор футзал” — “Оил Стар” учрашуви бош ҳакамидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, учрашувнинг 26-дақиқасида “Oil Star” жамоасининг футболчиси А. Умаров тўп учун курашиш вақтида рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Артур Умаровга (Оил Стар) нисбатан нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика