Тарихда бугун. "Пахтакор" - "Локомотив" 1:2
21 апр 2020 13:52
Янгиликлар
Тарихда бугун. "Пахтакор" - "Локомотив" 1:2
Бугун шу ўйинни ёдга оламиз. Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган мазкур баҳс анча қизиқ кечганди. Бахтиёр Намозов бошқариб борган ўйинда "темирйўлчилар" "Пахтакор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган.
Дастлаб 25-дақиқада Марат Бикмаев пенальтидан ҳисобни очганди. Орадан 10 дақиқа ўтиб мезбонлар вакили Аднан Ораховац ҳисобни тенглаштиради. Шу тариқа биринчи тайм 1:1 ҳисобида якунига етади.
Иккинчи таймда анча пайтгача тўп киритилмайди, фақат 81-дақиқада Марат Бикмаев "Локо" учун ғалаба голини уриб жамоамизга навбатдаги уч очкони тақдим этганди.
Ушбу баҳсда "Пахтакор"нинг икки футболчиси - дарвозабон Александр Лобанов билан ҳимоячи Камолиддин Тожиев қизил карточка олиб майдондан четлатилган.
Олий лига, 7-тур. 21.04.2017
"Пахтакор" - "Локомотив" 1:2
Голлар: Аднан Ораховац (35) - Марат Бикмаев (25-пенальти, 81).
"Пахтакор": Александр Лобанов, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов (Ҳожиакбар Жўраев, 90), Жасур Ҳакимов (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 85), Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Владимир Козак (Жамшид Искандеров, 67), Юрица Бульят.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Қувондиқ Рўзиев, 83), Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев,(Бобурбек Йўлдошев, 60), Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Мурод Бобожонов (Диёр Туропов, 70), Олег Зотеев, Муҳаммад Коне.
Огоҳлантириш: В.Козак, 18. М.Бикмаев, 28. Д.Ҳошимов, 42. К.Махарадзе, 61. К.Тожиев, 85. А.Лобанов, 90. М.Коне, 90.
Четлатиш: А.Лобанов (90), К.Тожиев (90).
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар