UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Тарбиячиликдан чиққан, мактаб ўқувчилари билан Суперлига клубини мағлуб этган мураббий билан интервью Янгиликлар

Тарбиячиликдан чиққан, мактаб ўқувчилари билан Суперлига клубини мағлуб этган мураббий билан интервью

Маълумки, жорий йилдан эътиборан ЎзПФЛ Биринчи лига баҳсларида асосини 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат "Андижон-SGS" жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Биринчи лигада дебютант ҳисобланган жамоа Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб қила олди. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган клуб гуруҳ босқичининг илк турида Суперлига вакили "Олимпик"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. Ушбу жамоани ҳозирда 1982 йилда туғилган Шоҳруҳ Ишанов бошқармоқда. Андижон шаҳар футбол академиясида фаолиятини тарбиячи лавозимида бошлаган Шоҳруҳ Ишановни суҳбатга чорладик. 

- Суҳбатимизни "Андижон-SGS" жамоасининг ташкил этилиши ва умумий жамоа ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак...

- Аввало суҳбатга таклиф қилганингиз учун жамоамиз номидан раҳмат айтаман. Тўғри таъкидладингиз, жамоамизда 2005 йилдан туғилган футболчилар тўп тепишмоқда. Уларни 2015-16 йилларда селекция орқали Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол мактабига қабул қилганмиз. Эсимда, ўшанда тўрт кун ичида Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик кўрган эдик. Ҳали шаклланмаган жамоа билан Намангандаги турнирда қатнашдик. Мусобақада гуруҳдан чиқа олганимиз йўқ. Лекин улар омадли болалар эканлигини пайқагандим. Илк йилларданоқ шу болалар билан олдимизга мақсад қўйиб олдинга интилишда давом этдик. Самарасини секин-аста кўряпмиз. Бир неча йил олдин "Андижон-SGS" раҳбарини ўйинимизга таклиф қилдик. Болалар, жамоа уларга маъқул келиб 2017 йилдан ёрдам беришни бошлашди. Хорижга мусобақаларга чиқдик. "Олимпик" жамоасининг ташкил топиши бизнинг ҳам иштиёқимизни оширди. Уларга фақат ҳавас қиламиз. "Олимпик"ка қарши ўйин олдидан шогирдларимга ўша кун келганини, бир неча йил олдин уларга фақат ҳавас қилар эдик, энди бўлса бу жамоага қарши ўйнаяпсизлар, дедим. Очиғи роҳатланиб тўп тепишди. 

- Мазкур йўлни танлашда асосий ташаббус нима бўлди?

- Асосий эътиборни ёшларга қаратилган. Уларнинг ёнига Шаҳбоз Жумабоев, Дилмурод Абдуқаҳҳоровни жалб қилганмиз. Барибир бош мақсад 2005 йилда туғилган ёшларга бўлади. Чунки бу жамоа билан шу вақтгача катта ҳажмдаги ишни бажардик. Кўплаб турнирларда ғолиб чиқдик. Тезроқ ўсишимиз учун ҳам бундай мусобақалар керак эди. Ҳеч қандай қўрқмасдан ёшлар билан иш бошлаганмиз. Нега? Келажак учун фойда келтирмоқчииз. Мана уларнинг ўринбосарлари ҳам етишиб чиқяпти. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. Бор кучимизни сарфлаб яхши футбол кўрсатиш, мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз. 



- Ёш жамоанинг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига етиб келиши сенсациямиди? 

- Учта ўйиндан иборат саралаш босқичидан ўтдик. Футболчиларга биринчи ўйиндан ўтиб олсак, марра бизники дегандим. Илк қадамни муваффақиятли ташлаш болаларда ўзига бўлган ишончни ошириб, ортиқча босимни ҳам йўқотарди. Ота-оналар, мухлисларнинг ишончини ҳис қилиб туришди. "Олимпик"ни мағлуб этилиши сенсация албатта. Юқорида айтдим, бу жамоага қараб биз ҳам ўсамиз. Менимча мазкур натижалардан сўнг қолган катта жамоалар "Андижон-SGS"ни ҳурмат қилишни бошлади. Саралаш босқичида ҳам "Дўстлик" жамоаси бизни менсимагандек кўринди. Бу -  фойдали. Йигитлар нималарга қодирлигини кўрсатишмоқда. "Юниред" бизга қарши жуда яхши тайёргарлик билан тушди. Барибир омадимиз келди. Бешта ўйиннинг ҳар бирида 2005 йилда туғилган 7,8 нафар футболчи майдонга тушди. Уларда чарчоқ билиниши табиий. Катта майдонда илк бор ўйнашмоқда. 

- "Андижон-SGS" лойиҳаси узоқ йилликми? Жамоанинг кейинги мақсади ҳам ёшлар билан ишлаш бўлиб қоладими?

Клубимиз раҳбари Раҳимов Зафархўжа ака ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев билан кўришганида ўртага шу масала қўйилганди. Ўша суҳбатда лойиҳамиз беш йиллик эканлигини тушунтирдик. Бир йиллик эмас. 2-3 йил Биринчи лигада, кейинги мақсад Про лига, Суперлигада иштирок этиш ҳисобланади. Бунинг учун жамоамиз тўлиқ шаклланиб олиши лозим. Шунинг учун ҳозирда Хонабод шаҳрида клубимиз учун база қурилмоқда. Иккита майдон, ётоқхона, шароитлар яратилади. Вилоятимиз ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қурилиш лойиҳасини тасдиқлаб берганлар. Ташаббус кўрсатдилар. Мақсадимиз босқичма-босқич Суперлигага чиқиш бўлсада, таркибимизни "Андижон" футбол академияси болалари билан тўлдириб борамиз. 



- Истаймизми йўқми ҳозир бу ёш тоифасидаги футболчилар учун муҳим палла ҳисобланади. 1-2та учрашувдан сўнг бўшашиш ҳолатлари кузатилади.  Уларнинг руҳиятини ҳам назорат қилиб боряпсизми? 

- Ўтиш даври мураккаб. Академиямизга келган илк кундан бошлаб уларнинг тартиб-интизом, тарбиясига аҳамият беришни бошлаганман. Эртага футболчи бўлмаслиги мумкин. Лекин академиямиздан тарбияли ва тартибли, яхши инсон бўлиб чиқиб кетиши керак. Юлдузлик касалига учраш ҳолати йўқ. Худога шукур болаларни кичкиналигидан бошлаб тўғри йўлга солдик. Ёмон йигитлар эмас. Барчаси худони таниган. Юлдузлик касали олдиндаги мақсадларни тўхтатиб қўядиган омил ҳисобланади. Фақатгина меҳнат қилган, сабр билан интилганларгина катта ютуқларга эришишади. 

- Клубдан ҳамма натижа кутади. Раҳбариятдан тортиб мухлисларгача. Бироқ ёш футболчилар билан стабил натижа кўрсатиш қийин . Мазкур муаммони қандай ечмоқчисиз?

- Фикрингиз тўғри. Имкон даражасида ҳар куни машғулотларда, назарияларда гаплашамиз. Барқарорликни ушлаб туриш қийин. Жароҳатлар, кетма-кет учрашувлар ўз таъсирини ўтказади. Катта футболда бу яққол сезилар экан. Раҳбарларимиз нима керак бўлса қилиб беришяпти. Натижа бир хил кетмаслигини биламиз. Нима бўлганда ҳам қўлимизни туширмаймиз. 



 - Ташқи кўринишингиздан футбол оммаси Гвардиолага ўхшатмоқда. Ўзингиз қайси мураббийнинг услубидан андоза оласиз? 

- Бундан фақат хурсанд бўламан. Гвардиола жаҳоннинг топ мураббийи. Нафақат сиз, академиямиздаги мураббийлар, мухлислар, шарҳловчилар буни айтишган. Албатта Пепни кузатиб бораман. Бироқ мураббийликни танлашимга асосий сабабчи инсон Шодиматов Вадим Шекиржанович ва ўқитган Тошев Усмон Қудратович ҳисобланади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика