UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Тақдирини пенальтилар ўзгартириб юборган Акбар Тўраев билан суҳбат Янгиликлар

Тақдирини пенальтилар ўзгартириб юборган Акбар Тўраев билан суҳбат

"Нефтчи" янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиряпти.

Жамоанинг асосий дарвозабони Акбар Тўраев билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

— Акбар ака, сиз футболни ярим ҳимоячи сифатида бошлаган экансиз. Келинг, ҳаётингизни ўзгартириб юборган ўйинни эслайлик. Қандай дарвозабонга айланиб қолгансиз?

— Бир кун ўйинга келсак, иккала дарвозабон ҳам келмаган. Футболни ҳужумчи ёки ҳимоячисиз ўйнаш мумкин. Ҳаттоки, 1 киши кам бўлиб ўйнаса ҳам бўлади. Лекин дарвозабонсиз иложи йўқ. Мураббийимиз Борис Андреевич дарвозага мен туришимни айтдилар. Ўйин яхши ўтди, битта пенальти қайтардим. Шундан кейин асосий посбонларимиз захирада қоладиган бўлди.

— 16 ёшда футболни ташлаган экансиз. "Пахтакор" билан қандай муаммо юз берган эди?

— Академияни битираётган эдик. Бунақа пайтда кўпчилик "Пахтакор" ўринбосарлар жамоаси сафига кетади. Мураббийимиз негадир мени "дубл"га бермай, 2-лига жамоасига юборган. Бордим. Биринчи кун қарасам, машғулотга 4 киши келди, эртаси кун 6-7 киши. Шундан кейин келажакка нисбатан ишонч сўнди. Кўчага чиқиб, иш қидиришни бошладим...

— 16-17 ёшларизда заводда сувоқчилик, қоровуллик ҳам қилган экансиз. Сиз учун футбол бутунлай тугаганмиди?

— Заводда, бозорда ишладим. Катта футболга умид қолмаганди. Фақат ҳаваскорлар билан ўйнаб турардим. Дарвозабон бўлганим учун у ерда талаб юқори эди.

— Яна яшил майдонга қайтишингиз қандай содир бўлди?

— Айтганимдек, фақат залда футбол ўйнаб турардим. Қиш маҳали эди. Бир кун Темурхўжа Абдухолиқов ҳам келди. Шу бола мени фикримни ўзгартирган эди. Яхши дарвозабонлар камлиги, ўйнашим кераклигини айтди. 2-лигада "Спартак" деган жамоа очилаётган экан (раҳматли Равшан ака Усмонхўжаевнинг жамоалари эди), ўша ерга таклиф қилди. Уйга қайтгач отамдан бориб, гаплашиб кўришни сўрадим. Борсалар, мураббий Руслан ака мени танир экан. "Бўлди, келсин", - деган. Шуғулланишни бошладим. Бошида захирада ўтирардим. Чунки мендан каттароқ дарвозабон бор эди. Бир кун менга ҳам имконият берилди, яна пенальти қайтардим. Кейинги ўйинда яна бир марта "11"ни олдим. Шу-шу, карьерам тикланиб кетган эди.

— "Бунёдкор"да Игнатий Нестеров, Павел Бугало ва Муроджон Зухуров сингари тажрибали посбонлар бир пайтда ўйнагансиз. Ўша даврларни қандай эслайсиз?

— "Спартак"дан "Бунёдкор"нинг "дубл"ига ўтгандим. Дарвозабонлар жароҳат олгани учун асосий жамоа машғулотига чақиришди. Борсам, ҳамма юлдузлар ўша ерда экан: Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Ривалдо... Жуда ҳаёжонланганман. Лекин зўр пайтлар эди. Кучли посбонлар билан бир жамоада бўлиш сизга кўп нарсани ўргатади. Анча тажриба оширасиз. Мен ҳам Бугало, Зухуров ва Нестеровдан кўп нарса олганман. Ўша ерда ўсишга эришганман.

— Баҳрайнга қарши 2014 йилги ўйин эсингиздами? 

— Албатта, эсимда. У лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман. Миллий терма жамоанинг асосий таркибида биринчи марта майдонга чиққандим. Ўйиндан олдин жуда ҳам ҳаяжонланганман. Дубайда эди. Бир кун олдин мураббийимиз майдонга тушишимни айтганлар. Клубда қанақа ўйнасам, шундай туришимни, ҳаяжон ҳакамнинг биринчи ҳуштагидан кейин йўқолишини тушунтирдилар. Ростан ҳам шунақа бўлган.

— 2015 йилги Осиё кубогига боргандингиз. Қанақа хотиралар қолган?

— Австралиядан яхши хотиралар қолган. Жамоамиз кучли эди. Фақат омад эвазига Кореяга ютқазиб қўйгандик. Турнир яхши бошланган. 1-турда Шимолий Кореяни мағлуб қилгандик. Кейин Хитойга ютқазиб қўйганимиздан кейин барча футболчилар тўпланиб, гаплашиб олганмиз. Саудия Арабистонини ютиш шарт, олдимизда бошқа йўл йўқ эди. Жанговар кайфиятда чиқиб, 3:1 ҳисобида уриб ташладик. Лекин австралиялик ҳакам роса "чопганди" бизни. Арабларга пенальти ҳам қўйиб берган эди...

— "Нефтчи" ўтган мавсум охирида ажойиб ўйин кўрсатди. Жамоанинг бу йилги мақсади қанақа?

— Вазифа сифатида халқаро майдон йўлланмасини қўлга киритиш қўйилган. Худо хоҳласа, буни уддалаймиз. Чунки яхши таркиб шакллантириляпти, ҳаммада шашт жуда юқори. Албатта, қўлимиздан келади.

— Ростан ҳам 2022 йилги мавсумда энг кучли жамоа "Пахтакор" эдими?

— Чемпион бўлдими, демак, "Пахтакор" ҳаммадан кучли эди.

— Охирги савол: Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли дарвозабони сифатида кимни кўрсатасиз?

— Бир кишини яққол ажратиб кўрсата олмайман. Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев ва Санжар Қувватов бу номга даъвогарлик қилса керак. Шунингдек, Абдувоҳид Неъматов ҳам ёш бўлишига қарамасдан, яхши ўйин кўрсатяпти. 

— Акбар ака, ажойиб суҳбат учун раҳмат. Янги мавсумда омад тилаймиз!

— Таклиф учун раҳмат! Бу йил яхши бўлишига ишонаман. Худо хоҳласа, барча йигитлар билан "Нефтчи"нинг шонли кунларини тиклашга ҳаракат қиламиз. Мухлислар стадионга келиб, "12-ўйинчи" бўлиб туришса бўлгани. Улар учун майдонда бор кучимизни берамиз. Ҳаммага омад тилайман.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика