UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  1 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  5 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

"Тамбов" клуби собиқ директори ҳибсга олинди, у 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин Янгиликлар

"Тамбов" клуби собиқ директори ҳибсга олинди, у 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

"Тамбов" ФКнинг собиқ спорт директори Павел Худяков Москвадаги касалхоналардан бирида МВД махсус бўлинмаси томонидан қўлга олинди.

Хабарларга кўра, Худяков "Тамбов" футбол клубига тегишли маблағларини ўғирлаш билан боғлиқ бир нечта жиноий ишда иштирок этган. 45 ёшли менежер терговга олиб кетилди.

Айтишларича, "Тамбов"нинг собиқ директори Олга Коновалова ҳозир Тамбов тергов изоляторида сақланаётган Худяковга қарши кўрсатма берган.

Тергов маълумотларига кўра, шаҳар "Тамбов" учун йилига 1 миллиард рублга яқин маблағ ажратган, бу маблағларни эса клуб раҳбарлари турли ноқонуний йўллар орқали ўзлаштирган.

Манбага кўра, Худяковга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159-моддаси бўйича олтита жиноий иш айблови қўйилади ва катта эҳтимол билан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда  ушлаб қолинади. Кейинчалик, иш судга оширилади, "Тамбов" учун ажратилган давлат маблағларини ўзлаштиргани учун Худяков 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика