UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  3 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  7 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  29 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4

Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда" Янгиликлар

Таиланд терма жамоаси мураббийи: "Таиланд кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида кучли 16таликдан жой олмоқда"

Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасида ўтказилган Таиланд - Франция (2:5) баҳсидан сўнг Таиланд терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Элой Алонсо сайтимизга кичик интервью берди.

"Ушбу мусобақадаги энг яхши биринчи бўлимимизни ўтказдик. Танаффусга қадар ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди. Бугун биз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, рақиб эса ўз имкониятларини кўкка совурмади ва ғалаба қозонди. Иккинчи бўлимда ҳам шунга ўхшаш сценарий такрорланди. Рақиб дарвозабони бугунги учрашувнинг асосий қаҳрамони бўлди деб ўйлайман. Ҳисобда ортда бораётганимиз сабабли дарвозабонсиз ўйнадик, аммо бу хавфли эди. Рақиб бизни шу паллада ушлай олди.

Мундиал Таиланд терма жамоаси учун муваффақиятли бўлди деб ўйлайман. Биз плей-оффда иштирок этдик. Таиланд кетма-кет тўртинчи маротаба Жаҳон чемпионатининг энг кучли 16та жамоасидан бири бўлиб келмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги мундиалда биз биринчи маротаба Европа жамоасини мағлуб эта олдик. Биринчи турда Хорватияни мағлуб этдик. Хорватия биз мағлуб эта олган дастлабки Европа терма жамоаси бўлди. Секин-асталик билан ўсишда давом этмоқдамиз. Биз учун муваффақиятли бўлган 2024 йилни давом эттирмоқдамиз. Биз бор-йўғи уч ой аввал Осиё минтақасининг вице-чемпионлари бўлгандик. Кайфиятим бироз яхши эмасдир, сабаби биз бугун яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди.


Ушбу Жаҳон чемпионатида ҳар бир жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб эта олиши мумкинлигини кўряпмиз. Сюрпризларга бой мусобақа бўляпти. Кеча Португалия мусобақани тарк этди. Жанубий Америка, Европа, Осиё ва қолган барча минтақаларнинг даражаси тенглашиб бормоқда. Бу ажойиб. Сабаби футзал спортининг маъноси ҳам шунда. Ҳар бир жамоа ҳар кимни мағлуб этиши мумкин" - дея фикр билдирди Элой Алонсо.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Футзал бўйича ЖЧ. Франция Таиландни мағлуб этди. Жаҳон чемпионатида осиёлик жамоалар қолмади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика