
"Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Етакчиларга қарши ўйнаш доимо қийин бўлиб кетган. Афсуски, барибир маҳорат бугун ўз сўзини айтди", деб сўз бошлади Агамуродов.
Нима учун жамоангиз иккинчи бўлимда ёпиқ футбол намойиш этди?
Агар иккинчи бўлимда ҳимояланмаганимизда ҳозир барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Барибир, жамоалар савияси ва тайёргарлиги турлича. Биз ОЧЛ иштирокчисига қарши ўйнаётгандик. Биз ҳаракат қилдик. Барибир, очиқ футбол ўйнаш қийин бундай жамоаларга қарши,- дея фикрларига якун ясади мураббий.
Азиз Тўхтамуродов