Тачмурод Агамуродов "Бухоро"ни тарк этди

Narzulla Saydullayev
10 ноя 2013, 11:04
2013 йилги мавсумда "Бухоро" билан 6-ўринни олган Тачмурод Агамуродов клубни тарк этди.
Олган маълумотларимизга кўра, туркманистонлик мураббийга қўшилиб Жамшид Саидов, Сергей Захарецкий, Камо Газаров каби мураббийлар ҳам "Бухоро"ни тарк этишган.

Тачмурод Агамуродов "Бухоро"да 2012 йил июнь ойида иш бошлаганди. Ўтган мавсум клуб 7-ўринни эгаллаганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia