UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Тачмурад Агамуродов: "Самарқанддек шаҳар жамоасида фаолият юритганимдан фахрланаман" Янгиликлар

Тачмурад Агамуродов: "Самарқанддек шаҳар жамоасида фаолият юритганимдан фахрланаман"

«Динамо» бош мураббийи Тачмурод Агамуродов клуб билан хайрлашувдан сўнг, жамоа мухлисларига мурожаат этди.
«Қадрли, «Динамо» мухлислари! Мен Самарқанддаги фаолиятим давомида ҳар доим маҳаллий мухлисларнинг доимий қўллаб-қувватлашларини ҳис этиб келганман. Fалабали кунда бўлгани каби, оғир дамларда ҳам жонкуяр ишқибозларнинг тафтини ҳис этганман.

Шунинг баробарида энг аввало жамоанинг мухлислар учун тўп суришини бош мақсад қилганман. Мавсум давомида энг фидойи мухлислар билан ўтказилган учрашувларда ҳам, уларнинг фикрларига қулоқ тутиб, ишончларини оқлашга ҳаракат қилдим. Сизларни жуда яхши тушунаман ва тушуниб турибман. Аммо ҳаётда ҳаммаси биз ўйлаганчалик бўлмайди. Айрим сабаблар ва саломатлигим ҳақида ҳам қайғуришим учун жамоа билан хайрлашдим. Самарқанддек шаҳар жамоасида бир эмас, икки маротоба фаолият юритганимдан фахрланаман. Клуб олдида ҳам, мухлислар олдида ҳам виждоним пок. «Динамо» ғалабали ўйинлари билан сиз азиз мухлисларни хурсанд этади, деб тилак билдириб қоламан» - дея хайрлашди Тачмурод Шамакович.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика