Табарес Копа Америкадан чиқиб кетгандан сўнг: "Офсайдни баҳона қилишга ҳаққимиз йўқ"
30 июн 2019 18:15
Янгиликлар
Табарес Копа Америкадан чиқиб кетгандан сўнг: "Офсайдни баҳона қилишга ҳаққимиз йўқ"
Уругвай бош мураббийи Оскар Табарес Перуга учралган мағлубиятдан (0:0, 4:5 пен.) сўнг фикр билдирди.
Уругвайликлар ўйинда 3 та гол уришди. Аммо VAR ҳакамлари қарорига кўра барча голлар бекор қилинди.
"Натижадан кўнглимиз тўлмагани рост. Лекин, буни қабул қилишимиз лозим. Майдонга ғалаба қозониш мақсади билан тушдик, ўзимизни ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилдим, аммо муваффақиятга эриша олмадик.
Офсайдни баҳона қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз 7 марта шундай ҳолатга тушдик ва 3тасида гол ургандик.
Ҳар доим ғалаба қозонадиган жамоа бўлмайди. Биз ҳаракат қилишда давом этамиз. Бу мағлубият бизнинг фойдамизга хизмат қилади ва яхшигина сабоқ бўлди", - дейди 72 ёшли мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар