UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  2 11:42"Насаф"да нима гаплар?  5 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  13 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0

Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак" Янгиликлар

Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов Сингапурга қарши баҳсдан (3:1) сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Дастлаб Сингапурга қарши ўйин ҳақида фикр билдирсангиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак. Лекин бугун бироз қийин бўлди, чунки Сингапур яхши ўйин намойиш этди. Бундан ташқари бу ерда намлик даражаси жуда юқори экан.

- Сингапур "Миллий стадиони"даги атмосфера ҳақида нима дея оласиз?

- Рақибимизнинг стадиони чиройли экан. Мухлислари ҳам ўзига хос. Сингапурлик ишқибозлар худди европаликлар каби қўшиқлар билан ўз терма жамоасини қўллаб турди. Лекин барибир бизнинг мухлисларга етмайди.

- Ўзбекистон терма жамоаси гол ўтказиб юборган вазиятда нима бўлди?

- Биринчи бўлимнинг сўнгги сониялари ўтаётганди. Ҳаммамиз биринчи бўлим тугади деб ўйлаб, бироз эҳтиёткорликни йўқотдик. Шуни натижасида гол қўйиб юбордик. Аввалига тўпга чиқмоқчи эдим, бироқ тўпга ета олишим аниқ бўлмагани туфайли дарвозада қолдим. Дарвозанинг нариги бурчаги томон ҳаракат қила бошладим, чунки рақиб қайси бурчакка зарба беришини билмайсиз. Гол урган футболчи ҳаракатим йўналишига қарши зарба берди, бор кучим билан сакрадим, бироқ тўпга бироз қўлим етмай қолди.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика