UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  0 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Сурхондарёда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирдан ГАЛЕРЕЯ

5 май санасида бошланган Сурхондарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Вилоятга етиб келган делегация Термиз халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятининг футбол фахрийлари, вилоят спорти, хусусан, футболига улкан ҳисса қўшган инсонлар Баҳром Ҳамроев ва Ботир Кашкенбаев хонадонларига ташриф буюрди. Собиқ шарҳловчи, мураббий, кўп йиллар давомида вилоят спорт қўмитаси раҳбари сифатида фаолият олиб борган Баҳром Ҳамроев билан суҳбатда Сурхон диёри футболининг ёрқин тарихи эслаб ўтилди.

Бевақт оламдан ўтган фахрий футболчи ва мураббий Ботир Кашкенбаев хонадонига ташриф давомида унинг ҳақига дуо қилинди ва кўп йиллик меҳнат фаолияти хотирланди.

Футбол фахрийлари ва уларнинг қариндошларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Кейинчалик делегация Термиз туманида жойлашган Сурхондарё вилояти футбол академиясига ташриф буюрди.

Учрашув давомида меҳмонлар академия фаолияти билан батафсил танишдилар. Қайд этилишича, академияда ҳозирда 156 нафар тарбияналувчи истиқомат қилмоқда. Шунингдек, академия ҳудудида иккита катта ҳажмдаги стандарт майдон мавжуд. 

Мутасаддилар академия фаолиятига оид бир қанча масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. 

Тадбир якунида ўзбек футболининг 3 авлод вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди ва фахрийларимиз академиянинг ёш тарбияланувчиларига ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Вилоятдаги футбол шодиёнаси давом этмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика