UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  2 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  6 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  10 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  26 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3

"Сурхон" расмий баёнот билан чиқди: "Клуб Суперлигада иштирок этиш учун барча асосларга эга" Янгиликлар

"Сурхон" расмий баёнот билан чиқди: "Клуб Суперлигада иштирок этиш учун барча асосларга эга"

Теглар :  ЎзПФЛ"Сурхон"
Кеча ЎзПФЛ матбуот хизмати "Сурхон"ни огоҳлантириш билан чиқди.

Унга кўра, агарда клуб 29 март кунига қадар футболчилар олдидаги қарзини ёпмаса, Про-лигага тушириб юборилиши мумкин. Клуб бу борада расмий муносабат билан чиқди.

"ЎзПФЛнинг 2023 йил 25 мартдаги 01/107-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 январдаги "ПФК Сурхон" маъсулиятли чекланган жамияти устав фондидаги давлат улуши "FC Surkhan" маъсулиятли чекланган жамиятига сотиш тўғрисида"ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоят ҳокимлиги зиммасига ўтган даврдаги фаолияти юзасидан аудит ўтказилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришган ва "Сурхон" ФКнинг молиявий-хўжалик фаолияти ўрганилди. Жорий йил давомида клуб қарзларнинг катта қисмини ёпиш бўйича катта ишларни амалга оширилди.

“Сурхон” Профессионал футбол клуби ўз тарихида янги саҳифа очиш ва мамлакатнинг олий дивизионида ўйнаш учун барча асосларга эга. Айни пайтда, "Сурхон" раҳбарияти клубнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ҳамда Термиздаги стадионни реконструкция қилишни ўз зиммаларига олишди.

Янги раҳбариятнинг мақсади – Термиздаги стадионни реконструкция ишларни қилиш, Термиз шаҳрида футбол академияси, шунингдек, қароргоҳни қуриш. Сурхондарё вилоятида ёшлар футболини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда “Сурхон” ПФК асосий жамоасига тарбияланувчиларни фаол жалб этиш", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика