"Сурхон" ўртоқлик беллашувида Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

Sherzod Nurmatov
24 мар 2022, 21:50
Бугун Термиз клуби Қибрайда Қозоғистонинг "Қирон" клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Мазкур жамоа Қозоғистон Биринчи лигаси вакили саналади. Клуб ўтган мавсумда 3-ўринни эгаллаган. 

"Сурхон" бош мураббийи Анхель Перес Лопес асосан кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга имконият тақдим этди. Учрашувда бир қанча хавфли вазиятлар юзага келганига қарамасдан, унда ҳисоб очилмади – 0:0.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати