"Сурхон" ҳужумчиси "Навбаҳор"га ўтишга яқин

Narzulla Saydullayev
11 июл 2019, 10:01
Тажрибали ҳужумчи Шерзод Ҳакимов иккинчи даврани водийда ўтказиши мумкин.

Жорий мавсумнинг биринчи ярмини Термизнинг "Сурхон" жамоасида ўтказган ҳужумчи Шерзод Ҳакимов иккинчи даврани "Навбаҳор"да ўтказиши мумкин. Бу ҳақда "Навбаҳор" клубининг телеграмдаги расмий канали хабар берди.

Маълумот учун, Ҳакимов дастлабки даврада 12та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришди. Футболчи фаолияти давомида "Нефтчи" ва "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) клубларида ўйнаган. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›