UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  4 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  11 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчиларининг 6-кун натижалари Янгиликлар

“SuperMokh Cup 2015”. “Бунёдкор” тарбияланувчиларининг 6-кун натижалари

“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “SuperMokh Cup 2015” мусобақасининг 6-кунида имкониятни бой беришди.
Кечаги янгиликларимизда “Бунёдкор-2003”нинг мусобақа ғолиби бўлиш учун имкониятлари борлиги ҳақида ёзгандик. Чунки U-12 тарбияланувчиларимиз “А” гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни олишиб, “плей-офф”га йўлланма олган 8та жамоа қаторига киришган эди. Бироқ мусобақа ташкилотчилари чорак финал олдидан антиқа қарор қабул қилишди. Яъни ҳар бир гуруҳда Малайзия жамоалари биринчи ўринни қўлга киритишгани боис бош совринни ўз юртида олиб қолишни ўйлашиб, айнан мезбон жамоалар иштирокида ярим финал ўйинларини ўтказиб қўя қолишди. 5тадан жамоа ўрин олган гуруҳларда 2-ўринни қўлга киритганлар эса, тўплаган очколарига қараб 5 ва 7-ўринлар учун курашиши кераклигини маълум қилишди. Бу хабар ғолиб бўлиш учун юқори кайфият ва шунга яраша ғайрат тўплаган болакайларимизни “кома” ҳолатига тушириб қўйди. Бундай вазиятда хўмрайиб йиғлаган ва 5-ўрин учун баҳсда иштирок этишни истамаган болакайларни кайфиятини кўтариш мураббийлар учун қанчалик оғир кечганини таърифлаб бўлмайди.

Қисқаси, мана шундай тушкун кайфиятда “Бунёдкор-2003” 5-ўрин учун Таиланднинг “Чонбури” жамоаси билан куч синашди ва рақибларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди бу ёш тоифасидаги жамоамиз 7-ўрин учун "Сеул" ФК ва "Хундай" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

“SuperMokh Cup 2015”
U-12, 12 декабрь
5-ўрин учун баҳс
09:00. “Майбанк” стадиони
“БУНЁДКОР” – “ЧОНБУРИ” (Таиланд) 0:2 (0:2)
“Бунёдкор” таркиби:
1.Хумоюншоҳ Сайётов (С), 4.Сардор Дусебаев, 5.Баҳодир Тохиров, 7.Иброҳимбек Баҳодиров, 8.Пўлатхўжа Холдархонов, 13.Усмонжон Равшанов, 14.Мустафо Абдуманнопов, 18.Умарали Раҳмоналиев, 20.Ойбек Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Зуфаржон Абдунабиев, 6.Хусан Мўминов, 9.Саидмурод Каримов, 11.Константин Усов, 15.Ўткирбек Раҳимов, 16.Усмонали Абдукаримов, 17.Диёрбек Одилжонов

2002 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилар мусобақасида жуда кучли жамоалар иштирок этаётгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Бу ёш тоифасида 13-ўрин учун “Бунёдкор” Бразилиянинг “Коринтианс” футбол мактаби тарбияланувчилари билан беллашди. Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳсда Лотин Америка қитъаси вакиллари 4:2 ҳисобида ғолиб чиқишди. Жамоамиздан голларга Жасур Жалолиддинов ва Абдурауф Бўриев муаллифлик қилишди. U-13 жамоамиз энди 15-ўрин учун Таиланднинг "Чонбури" ва Япониянинг "Йокогама Маринерс" учрашуви ғолиб билан куч синашади.

“SuperMokh Cup 2015”
U-13. 12 декабрь
13-ўрин учун баҳс
11:00. “Букит Жалил” стадиони
“БУНЁДКОР” – “КОРИНТИАНС” (Бразилия) 2:4 (0:3)
Голлар:
Жасур Жалолиддинов, Абдурауф Бўриев
“Бунёдкор” таркиби: 1.Глеб Харин, 3.Любомир Бондаренко, 4.Диёрбек Раҳимқулов, 6.Жўрабек Рихсибоев, 9.Абдурауф Бўриев (С), 13.Аброрбек Нейматов, 18.Собир Норбоев, 7.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Жасурбек Абдулеков, 19.Фарруҳбек Хожибеков
Захирадан майдонга тушганлар: 2.Абдул-Азиз Юсупов, 5.Аббосбек Аширалиев, 15.Абдуқодир Хусанов, 16.Сардор Абдурашидхўжаев

Эртага мусобақанинг сўнгги кун учрашувлари ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика