UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  0 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  4 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  2 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  13 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  10 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  19 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  15

Суперлигага қайтган "Андижон" қай даражада кучайди: Янги мураббий ва раҳбарият, янги легионерлар аммо тўсиқ бўлиб турган эски муаммо Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Андижон" қай даражада кучайди: Янги мураббий ва раҳбарият, янги легионерлар аммо тўсиқ бўлиб турган эски муаммо

Суперлига клубларининг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақидаги туркум мақолаларимизни давом эттирамиз.

Ўтган мавсумда Про лигада чемпионликни қўлга киритган "Андижон" жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг элитага қайтди. Хўш, клубда нималар ўзгарди? "Бургутлар" парвозга шайми?


Раҳбарият ва мураббийлар штаби 


2022 йил якунида клуб бош директори этиб Улуғбек Мирзаев тайинланди. Ушбу мутахассис бунга қадар "Бунёдкор" бошқарувида фаолият юритиб келаётганди. Умуман "Андижон" Улуғбек Мирзаевга бегона эмас. Аввал жамоада спорт директори лавозимида ишлаган. Виктор Кумиков "Қайсар" таклифини қабул қилгач "Андижон" ўзи учун таниш бўлган Александр Хомяковни бош мураббийликка тайинлади. Мураббийлар штаби деярли тўлиқ янгиланди. Фақатгина Элёр Раҳматуллаев ва дарвозабонлар мураббийи Қобил Олимжонов қолди. Анатолий Курлаев, Николай Шевченко, Артём Петросян Хомяковнинг штабида иш бошлади. 



Таркибда кутилган ва кутилмаган номлар

Жамоага Суперлига йўлланмасини қўлга киритилишида яқиндан ёрдам берган Хуршид Хўжаев, Зафар Полвонов, Иброҳим Мухторов, Азамат Исроилов, Аҳрор Иноятов, Бобур Давлатов, Горон Милойко, Богдан Милич, Маликшоҳ Расулов ва Аҳмад Анваров янги мавсумни бошқа клубларда ўтказишади. Бу футболчилар орасидан Богдан Милични жиддий йўқотиш дейиш мумкин.  Кетганларнинг ўрни Фарҳод Бекмуродов, Сардор Азимов, Сардор Абдунабиев, Игорь Литовка, Нодари Кавтарадзе, Леван Арвеладзе, Ахтам Назаров, Дилшод Комилов, Бобур Фарҳодов ҳамда Рубин Хебай билан тўлдирилди. Айтиш мумкинки, Суперлигада 14та жамоа орасида фақат "Андижон" легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланди. 

Йиғинлар давомида кучайтирилиши лозим бўлган позиция ҳужум эди. Чунки ўртоқлик учрашувларидан ҳам билиш мумкин эдики вазиятларни голга айлантирадиган, гол хидини сезадиган форвардга эҳтиёж сезилаётганди. Номзодлар орасида аргентиналик Федерико Андрада фаворит бўлиб турган, жамоага қўшилиш арафасида эди. Якунда мураббийлар штаби ва раҳбарият ўзаро ҳамжиҳатликда Рубин Хебай вариантида тўхталди.  Албаниялик ҳужумчи сўнгги паллада жамоага келиб қўшилди. Умумий қилиб айтганда барча позицияларда рақобат борлигини айтиш мумкин. 



Ангренда бошланиб Анталияда тугаган йиғин

Жамоа янги мавсумга тайёргарликни Ангрен шаҳри Дукент шаҳарчасида ва Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борди. 27 январь - 17 февраль саналарида хорижда давом этган йиғинда жами 7 та назорат учрашуви ташкиллаштирилди. 31 январь


“Андижон” – “Чиксереда” (Руминия) – 0:0

3 февраль

“Андижон” – “Факел” (Россия) – 1:4

8 февраль

“Андижон” – “Волга” (Россия) – 0:4

12 февраль

“Андижон” – “Велес” (Россия) – 5:1

Голлар: Суҳроб Бердиев (дубль), Сардор Азимов, Нодари Кавтарадзе, Бобур Фарҳодов.

“Андижон” – “Самтредиа” (Грузия) – 0:0

15 февраль

“Андижон” – “Родина” (Россия) – 0:0

“Андижон” – “Петрокуб” (Молдова) – 0:0


Тактика ва услуб 

Александр Хомяков қишки ўқув-машғулот йиғинларида турли тактикаларни синовдан ўтказиб кўрди. Дастлабки ўртоқлик учрашувларида бироз очиқ ва ҳужумкор тактикада ҳаракат қилган бўлса, сўнгги ўйинларга келиб тартибли, рақибдан келиб чиқиб услуб танланди. Хомяков ҳимоя чизиғининг чидамлилигини текшириб олди. Бу мавсумда Илдар Маматказин ва Владимир Бубанья мудофаа марказида катта ҳажмдаги ишни бажаришади.  Қолаверса, универсаллашган Дилшод Комилов ҳам бор. Қанотларда Илҳом Алижонов, Аҳтам Назаров, Абдувоҳид Ғуломов ҳаракат қилади. Дарвозада Элдор Адҳамов ва украиналик Игор Литовка навбати билан турса керак. Ярим ҳимояда рақобат яхшигина юзага келган Фарҳод Бекмуродов, Леван Арвеладзе, Нодари Кавтарадзе, Сардор Азимов, Фарҳод Соҳибжонов ҳаракат қилишади.  Ҳужумда Бобур Фарҳодов, Шаҳбоз Эркинов, Рубин Хебай, Суҳроб Бердиев муҳим фигурага айланади. Йиғинлар давомида олдинги чизиқда комбинацион ўйин яхшиланди, жамоа кўп вазиятлар яратяпти. Қуруқ узун паслар ёки стандарт вазиятларга боғланиб қолмаган. Керакли паллада жарима майдончаси атрофида кўпчилик бўлиб ҳужум ташкил қилмоқда. 



Халқаро алоқалар 

"Андижон" клуби раҳбарияти Анталиядаги йиғиндан максимал фойдаланиш мақсадида "Антальяспор" клуби билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Бунда икки томон ўртасида 11 банддан иборат меморандум имзоланди. "Андижон" жамоасининг 60 йиллик юбилейига  "Антальяспор" ташриф буюриши келишиб олинди. Бу борада шахсан клуб президенти Азиз Четин ташаббус кўрсатишини айтиб ўтди.

"Худо хоҳласа борамиз. Ахир биз ҳамкорликни йўлга қўйдик. Шундай экан, боришга ҳаракат қиламиз. Бизнинг ҳомийимиз “Corendon Airlines” авиакомпанияси ҳисобланади. Одатда биз қаерга борсак ҳам ўзимизнинг самолётда парвоз қиламиз ва Андижонга ҳам шахсий самолётимиз орқали етиб борамиз",- дейди Азиз Четин. 

 


Клубнинг қайдномаси ҳамон эълон қилингани йўқ

"Андижон"нинг оёғига болта уриб турган асосий муаммо бу ПФЛ олдидаги қарздорлик. Билишимизга қараганда гап турли жарималардан қолган қарзлар ҳақида кетмоқда. Шу сабаб ҳам ПФЛ жамоанинг футболчиларини ҳали рўйхатдан ўтказмаган.  Лига 14та жамоадан фақат "Андижон"нинг мавсум учун қайдномасини эълон қилмади. Маълумот учун жамоа илк турни 4 март куни меҳмонда "Насаф"га қарши ўтказади. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика