UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  19 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади Янгиликлар

Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади

Теглар :  НасафХоразм
Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Хоразм" — "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 8-тур
"Хоразм" — "Насаф" 1:1
02 май 2025 йил. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 18:15
Ҳакамлар:
Абдурашид Худойберганов, Шоҳрух Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Нурбек Шералиев.
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Ислом Азимов
Комиссар: Диёр Хотамқулов.

Голлар: Алибек Давронов 11, - 0:1 (Шароф Муҳитдинов). Аброр Хўсинов 79, - 1:1 (Суннатилла Абдуллажонов).

"Хоразм": 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Темурбек Исмаилов (77.Суннатулла Абдуллажонов, 60), 9.Жасур Азимов (8.Хазратжон Турсунқулов, 46), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳром Самиев, 46), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (22.Санжар Шоаҳмедов, 60), 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов, 88.Аброр Хўсинов (4.Фарруҳ Иброҳимов, 83), 94.Рустамжон Абдуҳамидов.
Захира: 25.Акобир Қаюмов, 18.Францис Нарх, 20.Данила Ежов,  66.Илҳомжон Алижонов, .

"Насаф": 1.Олександр Воробей, 2.Алибек Давронов, 6.Муродбек Раҳматов (22.Игорь Голбан, 80), 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (17.Суҳроб Нуруллоев, 63), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 49), 18.Ҳусайн Норчаев (99.Рубин Хебай, 46), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Ойбек Бозоров (20.Ислом Кенжабоев, 80), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 73.Диёрбек Асомиддинов.

Огоҳлантиришлар: Алибек Давронов 75, Шаҳром Самиев 75.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+7. Учрашув якунланди, "Хоразм" - "Насаф" 1:1

90+6. УХХХХ! Қандай вазият! Абдуҳамидовнинг ҳаводан узатган тўпини Дилшод Жўраев яқин масофадан дарвозага йўллай олмади!

90+4. Зарба! Нуруллоев жарима тўпини амалга оширди, ҳаволатиб узатилган тўпни Хебай боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

89. "Насаф"да бурчак зарбаси, Нуруллоев узатган тўпни Давронов боши билан дарвозага йўллай олмади

86. ЗАРБА! Шаҳром Самиевнинг жарима майдони ёнидан тепган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

83. Ўзгариш. "Хоразм". Жароҳат олган Хўсинов ўрнига Фарруҳ Иброҳимов тушди

80. Ўзгаришлар. "Насаф". Бозоров ва Раҳматов ўрнига Кенжабоев ва Голбан тушди

79. ГОЛ! Абдуллажоновнинг чап қанотдан узатган тўпини Аброр Хўсинов боши билан дарвозага йўллади - 1:1.

75. Огоҳлантиришлар. Алибек Давронов ва Шаҳром Самиев

74. Майдондан кичик жанжал, Самиев ва Давроновнинг тўқнашувидан кейин футболчилар ўзаро тортишиб қолишди

63. Ўзгариш. "Насаф". Абдираҳматов ўрнига Нуруллоев тушди

60. Ўзгаришлар. "Хоразм". Исмоилов ва Иминов ўрнига Абдуллажонов ва Шоаҳмедов тушди

59. ЗАРБАА! Иминовнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Воробек тўпни қайтарди!

55. УХХХХ! ҚАНДАЙ ВАЗИЯТЛАР! "Насаф"нинг ҳужуми, Мозговой тўпни шеригига қолдирди, Бозоровнинг зарбасини дарвоза чизиғи устидаги Дилшод Жўраев қайтарди, қайтган тўпни Абдираҳматов яна дарвозага йўллади, бу сафар ҳам Жўраевнинг ўзи тўпни қайтариб юборди ва жамоасини голдан қутқарди! 

50.ГОЛ! Черан гол урди, аммо қанот ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. ВАР ҳам буни тасдиқлади, ҳисоб ўзгармади

49. Ўзгариш. "Насаф". Муҳитдинов ўрнига Насруллаев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Насаф". Норчаев ўрнига Хебай тушди

46. Ўзгаришлар. "Хоразм". Бобожонов ва Азимов ўрнига Самиев ва Турсунқулов


45+4. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45+2. ЗАРБА! Муҳитдинов жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди!

45+1. ЗАРБАА! Абдуҳамидовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

45+1. ЗАРБААА! Муҳитдиновнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!  

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБААА! Яна "Хоразм"дан ҳужум, Исмоилов-Абдуҳамидов-Жўраев комбинациясини Дилшод зарба билан якунлади, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

30. ЗАРБАААА! "Хоразм"дан жуда хавфли ҳужум! Иминовнинг узатган тўпини Ихтиёр Тошпўлатов яқин масофадан зарба берди, Воробейдан суперсейв!

23. УХХХ! Ихтиёр Тошпўлатовнинг ҳаводан узатган тўпини Дилшод Жўраев боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ! 

20. ЗАРБА! Абдираҳматовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Муҳаммаджонов тўпни қайтарди!

16. ЗАРБА! Бобожоновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Воробей тўпни ушлаб олди

14. Азимов Черан томонидан йиқитилди ва "Хоразм"да жарима тўпи

11. ГОЛ! Бурчакдан Муҳитдинов узатган тўпни Алибек Давронов боши билан дарвозага йўллади - 0:1. 

10. ЗАРБА! Норчаевнинг зарбасидан кейин Муҳаммаджонов тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпи

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:15 да бошланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика