UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  4 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Суперлига турнир жадвали: "Локо" қани? Янгиликлар

Суперлига турнир жадвали: "Локо" қани?

Амалдаги чемпион "Локомотив" Суперлигада 1 ойдан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда.

Суперлиганинг 5-туридан кейин Миржалол Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" жамоаси 13 очко жамғарган ҳолда якка пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда эса "Пахтакор", "Насаф", "Металлург" ҳамда "Бухоро" жамоалари боришмоқда. Бу тўрт жамоа ҳисобидаги очколар 9тани ташкил қилган. "Навбаҳор" эса 8 очко билан кучли-олтиталикни якунлаб турибди.

Олий лига тарихидаги сўнгги чемпион, чемпионатимизнинг амалдаги олтин медали соҳиблари "Локомотив" эса кучли-олтиталикда ҳам кўриниш бермаяпти. Микляев-Йеличич тандеми бошқараётган жамоа 5-турдан кейин 5 очко тўплаган ҳолда жадвалда 9-ўринда бормоқда. Тўплар нисбати ҳам мос равишда 5-5.

"Локомотив" Суперлигада кетма-кет 4 учрашувда ғалаба қозона олмаяпти. "Темирйўлчилар" Суперлига тарихида ҳали ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозонишгани йўқ.

Пастки олтиталикда эса "Нефтчи" ва "Сўғдиёна" рақибларга очко улашувчи ролида боришмоқда. Бу жамоалар ҳали ғалаба нашидасини суришмаган.

Суперлига, 5-турдан кейинги турнир жадвали

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика